Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

1 июлдан халқ таълими тизимидаги айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари (5-синф) ва мактаб-интернатлари (7-синф)га 2020/2021-ўқув йили учун ўқувчилар қабули жараёни бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилган.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфи учун ҳужжатлар 2020 йилнинг 1—31 июль кунлари ҳамда 7-синф учун ҳужжатлар 1—20 июль кунлари қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига иқтидорли ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест синовлари (саралаш танлови) натижалари асосида қабул қилинади.

Пандемия шароитини инобатга олиб, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ҳужжатларни онлайн қабул қилиш учун шароитлар яратилмоқда.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқувчилар қабули бўйича танловлар август ойида олий таълим муассасаларига қабул тест синовлари якунланганидан сўнг ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистондаги карантин чекловлари сабабли саралаш танловларини ўтказиш муддати ўзгариши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда автоҳалокат содир этиб, бир кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙҲХБ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат хизматчилари мажбуриятлари ҳамда уни тартибга солиш бўйича аниқ механизмлар белгиланмоқда
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди