Барселона университети тадқиқотчилари 2019 йил март ойидаги шаҳар кўлмакларида SARS-CoV-2 коронавирусини топди. «Коммерсантъ»нинг хабар беришича, бу ҳақда университет баёнотида маълум қилинди.
«Ушбу натижалар инфекция дунёда биринчи марта COVID-19 касаллиги аниқланганидан анча олдинроқ бўлганини кўрсатади», — дейилади университет ҳисоботида. Барселоналик олимлар турли даврлардаги сувларни ўрганиб чиққан.
Биология факультети профессори Альберт Боскнинг таъкидлашича, бунда SARS-CoV-2 геномлари концентрацияси аҳоли орасида COVID-19 касаллиги сонининг ўзгаришига аниқ мос келган.
Ўрганилган намуналар орасида 2018 йил январдан 2019 йилнинг декабригача бўлган бир нечта намуналар ҳам бўлган, лекин уларнинг барчасида натижа салбий бўлган. 2019 йилнинг март ойидаги намунада эса SARS-CoV-2 геномлари жуда оз бўлган, аммо ПЗР (полимераза занжири реакцияси) тестидан сўнг аниқ натижа берган.
«Барселонага сайёҳлик ёки ишлаш учун кўп одамлар келади ва катта эҳтимол билан дунёнинг бошқа ҳудудларида ҳам худди шундай вазият бўлган бўлиши мумкин», — дейди Боск. Унинг фикрича, эпидемия эълон қилингунга қадар коронавирус билан касалланганларга грипп ташхиси қўйилган, чунки уларнинг симптомлари жуда ўхшаш.
Аввалроқ коронавирусдан нима учун кўпроқ европаликлар азият чекаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)