• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Экспертлар пандемиянинг иккинчи тўлқини қачон содир бўлиши мумкинлигини тахмин қилди

    Хитой ва Жанубий Кореяда янги касалланиш ҳолатларининг кузатилиши COVID-19 пандемияси биринчи тўлқинининг давоми бўлиши мумкин. «РБК» нашрига ахборот берган экспертлар иккинчи тўлқин ҳали бошланмаганини қайд этди.

    Фото: «Москва»

    Фото: «Москва»

    Хитойда 12 июнда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин ўсди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 24 июнда мамлакатда 439 нафар киши COVID-19 юқтириб олганини маълум қилган. Хитойда апрелдан бери суткалик касалланишлар сони 20 тадан ошмай келаётганди. Жанубий Кореяда эса коронавирусга чалинганлар сони баҳор охирида орта бошлаган. ЖССТ берган ахборотга кўра, мамлакатда 27 май куни мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган.

    Россия халқлар дўстлиги университети юқумли касалликлар кафедраси мудири, инфекционист-врач Галина Кожевникованинг фикрича, касалланганларни муайян вақт давомида аниқлаш коронавирусга тест қилишга кетадиган давр билан бир хил.

    «Бу янги тўлқин эмас, чунки вирус бутунлай йўқолгани йўқ, биз у билан яшаймиз. Айрим мамлакатларда кенг қамровли тест қилиш ишлари амалга оширилмоқда, шу сабабли ҳам янги касаллиниш ҳолатлари аниқланмоқда. 17 ёки 70 та ҳолат кузатилганида касалланиш ҳолатлари ўсгани хусусида гапиришга ҳали эрта. Германияда битта корхонада мингтагача ҳолат кузатилиши ҳам ажабланарли эмас, бу юқори даражадаги мулоқотга мойил муайян шароитда яшаётган локал касалланиш ҳолати», — дейди Кожевникова.

    Кожевникова коронавирусга чалинганлар сони октябрь ноябрь ойларида яна ортишининг сабаби сифатида куз-қиш мавсумида ўткир респиратор касалликлар эпидемияси бошланишини билдирган.

    «Бу таътиллар тугаб, мактаблар, институтларда таълимнинг бошланиши, яъни одамланинг ёпиқ иншоотлардаги меҳнат жамоаларига қайтиши билан бевосита боғлиқ. Ҳозир бинолар тез-тез шамоллатилиб, мулоқотни чеклаб, кўпроқ вақтни кўчада ўтказиш мумкин. Одамларнинг тўпланиши кўпинча ўткир респиратор касалликлар ва катта эҳтимол билан коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кўпайишига олиб келади», — деган инфекционист.

    «Иккинчи тўлқин ҳақида гапиришдан аввал гап вируснинг қайси штамми ҳақида бораётганига аниқлик киритиб олиш лозим. Бу хориждан юқтирилган штамм бўлишининг эҳтимоли юқори. Хитойликлар ҳам унинг биринчи тўлқиндаги вирус штаммидан фарқланишини маълум қилган», — дейди Иқтисодиёт олий мактаби соғлиқни сақлаш институти директори Лариса Попович.

    Унинг сўзларига кўра, инфекция касаллик ташувчилар организмида айланиб юраверади, улар гарчи ўзи касал бўлмаса ҳам турли йўллар билан коронавирусни бошқаларга юқтиради. Попович COVID-19 ҳақидаги маълумотлар кўп эмаслиги, вируснинг камида учта штамми борлиги ва улар май ойида тадқиқ қилинганини таъкидлаган.

    «Жанубий Осиё штамми Европаникидан фарқ қилади, у нисбатан енгилроқ эди. АҚШда ҳам иккита штамм қайд этилган, ғарбий ва шарқий штатларда вируснинг тарқалиш динамикасидаги тафовутнинг асосий сабаби ҳам шунда», — деган Попович.

    Экспертнинг айтишича, COVID-19 вирусининг асосий қисми барқарор бўлиб қолаётганига қарамай, генотипнинг қолган элементлари, жумладан, унинг юқумлилигини белгилайдиганлари ўзгарувчан.

    «Ҳар қандай вирус мутацияси тасодифий юз беради, шунинг учун ҳам кейинги вируснинг қаерда бўлишини олдиндан айтиш, мулоқотга киришувчанлиги ва оқибатларини тахмин қилишнинг имкони йўқ», — дея қайд этган Попович.

    Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази вирусологи Анатолий Альтштейн Жанубий Кореяда эпидемиянинг нисбатан енгил ўтгани, касалланганлар ва вафот этганлар сонининг камлигини таъкидлаган. У ҳам иккинчи тўлқин ҳақида гапиришга эрта эканини қайд этган.

    «Россияда ва Москва шаҳрида ҳам пасайиш кузатилмоқда, лекин мен чекловлар бекор қилинганидан кейин касалланиш ҳолатлари яна ўсиши мумкинлигини инкор қилмайман», — деган Альтштейн.

    Муайян ҳолатларда касалликнинг локал тарқалиши борасидаги фикрларга тиббиёт фанлари доктори Николай Малишев ҳам қўшилган.

    «Глобал тўлқин белгиларини кўрмаяпман, локал тарқалиш эса кузатилиши мумкин. Бунда ҳамма нарса ҳукуматнинг чораларига боғлиқ», — деган «РБК» суҳбатдоши.

    Аввал Жанубий Кореянинг юқумли кассалликларни бартараф этиш ва назорат қилиш маркази (KCDC) Сеулда янги касалланиш ҳолатлари кузатилганини маълум қилган. Ҳафта бошида 17 та янги ҳолат қайд этилган бўлиб, бу 26 майдан бери кузатилган энг кам касалланиш кўрсаткичидир. KCDC раҳбарияти мамлакатда пандемиянинг иккинчи тўлқини бошланди деб ҳисобламоқда, бу сафар эпидемияга тунги клубларда карантин меъёрларига амал қилмаслик сабаб бўлган.

    Мавзуга доир: Эксперт Пекиннинг COVID-19 борасида «иккинчи Ухань» бўлиш ёки бўлмаслигига баҳо берди

    Хитойда июнь бошида «Синьфади» улгуржи бозорида коронавирус аниқланган. Бозор жойлашган Фэнтай ҳудудида ҳарбий ҳолат режими эълон қилинган. 15 июнда 76 минг одам тест қилиниб, 59 кишида коронавирус аниқланган.

    Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко ҳам мамлакатда эпидемиянинг иккинчи тўлқини кузатилиши мумкинлигини инкор этмаган. У инфекциянинг биринчи келишига нисбатан кучсизроқ ўтиши ҳақида фикр билдирган. «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова ҳам Россия кузда эпидемиянинг иккинчи тўлқини бўлишига тайёр туриши лозимлигини қайд этган.

    25.06.2020, 22:56   Изоҳ (0)   61787
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уйқудан олдин гаджетлардан фойдаланишнинг зарари маълум қилинди

    23.06.2020, 09:28

    Олимлар коронавируснинг сув ҳавзаларида қарийб бир ой сақланишини аниқлади

    22.06.2020, 20:44

    Коронавируснинг оғирлик даражаси қон гуруҳига боғлиқлиги тасдиқланди

    22.06.2020, 15:42

    Олимлар инсон иммунитети COVID-19’га қарши қанча муддат кураша олишини аниқлади

    21.06.2020, 20:26

    Олимлар 100 ёшгача яшаш сирини маълум қилди

    20.06.2020, 16:35

    Японияда гулларни совун пуфаклари ёрдамида чанглантириш технологияси яратилди

    20.06.2020, 13:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.