АҚШ президенти Дональд Трамп бутун дунёга коронавирусни тарқатгани учун Хитойдан тобора дарғазаб бўлмоқда. Бу ҳақда Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилган.
Трампнинг таъкидлашича, пандемия Қўшма Штатларга жуда катта зарар келтирган. Шу сабабли АҚШ президенти «борган сари Хитойдан дарғазаб бўлмоқда».
«Пандемия бутун дунё бўйлаб тарқалиб, барчага, хусусан, АҚШга жуда катта зарар етказмоқда. Шу сабабли Хитойдан жаҳлим чиқаяпти. Одамлар буни кўриши мумкин ва мен буни ҳис қиляпман!», — деб ёзади Трамп.
Трамп бир неча бор Хитойни коронавирус инфекциясини тарқатишда ва вирус ҳақидаги маълумотларни яширишда айблаган. Хусусан, Аризона штатида ўтказилган сайловолди учрашувида Америка етакчиси коронавирусни «Кунг-флю» деб аташни таклиф қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойга COVID-19 тарқалишини суриштириш учун мутахассислар юбормоқчи эканини билдирганди. Шунингдек, АҚШ Хитойдан коронавируснинг келиб чиқиш сабаблари бўйича маълумот сўраган. АҚШ давлат котибининг фикрича, Хитой касаллик тарқалиши юзасидан муҳим ахборотга эга бўлган, аммо уни ўз вақтида ошкор қилмаган. Кремль эса бунга қарши чиқиб, Хитой коронавирусга оид маълумотларни яширгани тўғрисида далиллар йўқлигини билдирган.
Изоҳ (0)