Андижон вилояти Избоскан туманида буғдойдан бўшаган майдонда ёнғин келиб чиққани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Қайд этилишича, Избоскан тумани «Ботиробод» МФЙдаги яқинда буғдойи ўрилган майдонга ўт қўйиб юборилган. Видеода майдон ёқасида аҳоли яшаш уйлари борлигини кўриш мумкин.
Видео муаллифи тегишли ташкилотлардан жиддий муносабат кутишини, уларнинг «тасодифан бу ҳодиса рўй берган» деган гапларга ишонмаслигини айтиб ўтган.
Шунингдек, видео жойланган Telegram каналида аввал юз берган айни шундай ҳолат юзасидан Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси шу мурожаатга муносабат билдиргани ҳақида хабар эълон қилинган. Бошқарма муносабатида оддий фуқаро эҳтиётсизлик туфайли экин майдонига ўт қўйиб юборгани ва маъмурий жазога тортилгани айтиб ўтилган.
Изоҳ (0)