Жон Проссер исмли таниқли инсайдер ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали яқин орада эгилувчан дисплейга эга биринчи iPhone пайдо бўлишига шама қилди.
Жон Apple’нинг биринчи эгилувчан смартфони ҳақида батафсил маълумот бермаган, шунчаки бу каби қурилма яқин вақтлар ичида пайдо бўлишига шама қилган. Компания жорий йилда сюрприз тақдим этиш эҳтимоли кам, бироқ янги iPhone 12 линейкаси ҳақида ҳозирда барча нарса маълум. Шу сабабли эгилувчан дисплейга эга iPhone камида 2021 йилда тақдим этилиши мумкин.
Apple’да эгилувчи қурилмани амалга оширишнинг иккита варианти мавжуд — уни Galaxy Z Flip каби «йиғма смартфон»га айлантириш ёки тенг ярмидан эгиладиган катта планшет тарзида тақдим этиш. Иккинчи вариантни амалга ошиш эҳтимоллиги юқори, чунки компания бир вақтнинг ўзида ҳам смартфонлар ва планшетлар устида иш олиб боради, бу каби қурилма гибридга айланиши мумкин.
Аввалроқ Apple компанияси iPhone 12’ни ҳали тақдим этишга улгурмасидан интернетда 2021 йилги iPhone моделининг видеоси ва суратлари пайдо бўлганди.
Мавзуга доир: Инсайдер: iPhone 12 тақдимоти октябрга кўчирилди
Изоҳ (0)