• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маданият вазирлиги Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси бош директори ишламаган ходимлар номига иш ҳақи ёзгани ҳақидаги хабарни рад этди

    Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси бош директори Н.Х. ўз рафиқаси ва ишламаган тўрт нафар ходим номига иш ҳақи ёзиб, 62,9 миллион сўмни ўзлаштиргани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Маданият вазирлиги мазкур хабарга муносабат билдирди ва уни рад этди.

    Вазирлик томонидан маълум қилинишича, музей назоратчиси Одил Таниқулов Шаҳрисабз прокуратурасига ариза билан мурожаат этган. Мазкур ариза асосида текширув ўтказилган.

    Таъкидланишича, филология фанлари номзоди, профессор Поян Равшанов билан тузилган меҳнат шартномасига кўра, у музейга илмий ходим штатига ярим ставкага ишга олинган. Профессорнинг иш йўриқномаси ва меҳнат шартномасида унга илмий иш қилиш, илмий мақолалар ва китоб ёзиш юклатилган. У масофадан Қарши шаҳридаги кутубхоналар, архив ва ўзининг шахсий кутубхоналаридан фойдаланиб, музей директори, тарих фанлари номзоди Наби Хушвақов билан илмий ҳамкорликда 261 бетдан иборат «Қашқадарё тарихига саёҳат» мавзусида илмий оммабоп китоб чиқариб, вазифасини бажарган.

    «Одатда илмий ходимларнинг бир йиллик иш режасида 25 бетлик илмий мақола назарда тутилган бўлса, у бир ярим йилда вазифасини тўрт баробар зиёд бажарган ҳисобланади. Аммо молия бўлими мутахассиси бу ишларни фарқига бормай, «ишга келмаган, ойлик маош олган», деб акт далолатнома ёзган. Ваҳоланки, у зарурий вақтларда келган, илмий конференцияларда раислик қилган ва ойлик маошини пластик карта орқали олган. Унинг пластик картаси ўз қўлида. Бу ерда давлат маблағини ўзлаштириш ҳолати йўқ», — дейилади вазирлик муносабатида.

    Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи директори Баҳодир Мамадиев ҳам ярим ставкада музейда ишлаган ва у вазирлик ва вилоят ҳокимлиги томонидан берилган топшириқларга асосан янги ташкил этилаётган музейлар, экспозициялар ва маданий мерос объектларини таъмирлаш ва консервация қилиш бўйича илмий концепциялар ҳаммуаллифи ҳисобланади. «У Яккабоғ туманидаги Хўжаилғор музей мажмуаси илмий концепцияси, Мудофаа тарихи музейи концепцияси, Қамаши туманидаги Лангар ота мажмуасидаги тарихий масжидни таъмирлаш илмий концепцияси, Кеш тарихи ва маданияти илмий концепциясини яратишда фаол иштирок этган. Бундан ташқари, музейларнинг саёҳатчилар учун шанба ва якшанба кунларида ишлаши ва иш режимини соат 22:00 гача чўзиш бўйича топшириқларини бажаришда фаол иштирок этган. Унинг илмий ҳисоботлари музей архивида сақланмоқда. Ойлик маошини ўзи олган ва фойдаланган», — дея таъкидланади вазирлик хабарида.

    Вазирликнинг маълум қилишича, яна бир ходим — Беҳруз Бобожонов Қарши давлат университетининг бакалавриатини 2018 йилда тугатгач, музейга илмий ходим лавозимига ишга олинган. У 2019 йилнинг декабрь ойида шу университетнинг магистратурасига ўқишга кирган. У Қарши давлат университетида душанба ва сешанба кунлари ўқишда бўлган, Шаҳрисабздан қатнаб ўқиган ва илмий тадқиқот ишлари музей фондидаги материалларга асосланган. «Бундан ташқари, шу 2 йилда 3 та илмий мақоласини нашр этган. Магистрлик диссертацияси музей фонди материалларига асосланган. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг низомида мутахасислиги ва ихтисослиги бўйича талабалар учун ишга киришга рухсат берилган ва ставкалари чекланмаган. Яъни қонун унинг бир ставка ишлашига монелик қилмайди», — дейилади вазирлик томонидан.

    Вазирликнинг таъкидлашича, директорнинг турмуш ўртоғи Дилбар Ваҳобова музейда 20 йилдан буён турли лавозимларда ишлаб келмоқда. У Бухоро давлат университетидаги музейшуносларнинг малакасини ошириш курсини тугатгач, методист лавозимига ўтказилган. Қайд этилишича, Дилбар Ваҳобова ўз тушунтириш хатида гоҳида боши оғриб, кадрлар бўлимидан рухсат олиб кетганини ёзган, бироқ бу «умуман ишга келмай ойлик олган», деб талқин этилган. Ҳамкасбларининг Дилбар Ваҳобова ўз вақтида ишга келиши ва кетишини тасдиқлаб ёзган тушунтириш хатлари инобатга олинмаган.

    «Аризачи Одил Таниқулов 20 июнь куни Шаҳрисабз шаҳар прокурорига ‘қизишиб, нотўғри маълумотлар ёзганини, ҳозирги кунларда Наби Хушвақов билан ярашганини ва аризасини оқибатсиз қолдиришларини сўраб’ ёзган аризаси инобатга олинмаган», — дейилади вазирлик изоҳида.

    Вазирликнинг билдиришича, терговга қадар текширув Бош прокуратуранинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилганлиги муносабати билан бир ёқлама тарзда олиб борилгани учун музей раҳбарияти ва алоқадор ходимлар акт-далолатномаларини тасдиқламаган.

    Шунингдек, вазирлик мазкур ҳолат бўйича ОАВда берилган хабарлар нотўғри маълумот эканлигини билдирган.

    25.06.2020, 20:40   Изоҳ (0)   25074
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирусдан даволаниш кўрсаткичи энг паст бўлган Қашқадарёда 17 киши касалликдан соғайди

    25.06.2020, 19:56

    Осиё тараққиёт банки коронавируснинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини камайтириш учун 500 млн доллар кредит ажратди

    25.06.2020, 19:41

    Сардоба фалокатидан зарар кўрган 1828 та уй таъмирланди, 32 та кўприк қайта тикланди

    25.06.2020, 18:46

    Янгийўлдаги қоғоз заводида йирик ёнғин юз берди. 36 та ўт ўчириш бригадаси жалб қилинган ёнғин давом этмоқда

    25.06.2020, 18:19

    Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси бош директори ишламаган ходимлар номига иш ҳақи ёзиб, 63 миллион сўмни ўзлаштиргани аниқланди

    25.06.2020, 18:11

    Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 24 июнь куни аҳоли орасида аниқланган коронавирус беморлари ҳақида маълумот берилди

    25.06.2020, 17:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.