Япония илғор илм-фан ва технологиялар институти олимлари гуллар чангини совун пуфаклари ёрдамида етказиб бериш технологиясини яратди. Бу каби усул илгари фойдаланилган йўллардан кўра нозикроқ ҳамда кўп харажат ва меҳнат талаб қилмайди, деб ёзади The New York Times.
Мазкур технологияни профессор Эйдзиро Мияко ўйлаб топган. У гул чангини совун эритмаси билан аралаштириб, ҳосил бўлган суюқлик билан махсус пистолетни тўлдирган ва унинг ёрдамида боғидаги нокларни «отиб» чиққан.
Таъкидланишича, тажриба муваффақиятли ўтган.
Тадқиқотчиларнинг ҳисоблашича, боғдаги ҳар бир гулга иккитадан ўнтагача совун пуфаги келиб тушган. Кейинги кузатувлар гулларнинг 95 фоизи мева тугганини кўрсатган.
Мияконинг сўзларига кўра, бу каби натижага қўл меҳнати ёрдамида эришилади, бироқ у кам харажат ва вақт талаб қилади.
Эндиликда япон олимлари дронларни гулларга совун пуфакларини «отишга» ўргатмоқчи. Учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмалари ёрдамида катта ҳудудларни чанглантириш ва самардорликни ошириш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)