Британиянинг Эксетер университети доценти Жейми Шатлер бошчилигидаги англиялик ва полшалик эпидемиологлар коронавируснинг сувда қанча муддат сақланишини аниқлади. Тадқиқот натижалари medRxiv порталида эълон қилинди.
Қайд этилишича, COVID-19 сувга тушганида 25 кунгача сақланиб қолади.
«Табиий сув ҳавзалари янги турдаги коронавирус сақловчилари ва ташувчилари бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кўпчилик мамлакатларда улар саломатлик учун жуда катта хавф туғдириши мумкин», — дейилади олимларнинг ҳисоботида.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, инсон ва ҳайвонларнинг сув ҳавзалари билан алоқасини камайтириш зарур.
Экспертлар касалланганлар сони энг кўп бўлган 20 та мамлакатлар сув ҳавзаларидаги тахминий вирус миқдорини аниқлади.
Шу тариқа бу йўналишда энг хавфли мамлакатлар Испания, Буюк Британия ва Марокаш бўлди.
Канада, Россия, Индонезия, Венесуэла, Австралия ва Янги Зеландияда эса сув ҳавзаларида касалликни юқтириш хавфи жуда кам, деб топилди. Чунки бу мамлакатларда аҳоли зич жойлашмаган.
Изоҳ (0)