23 июнь куни Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида 70 киши коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 57 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Самарқанд вилоятида 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекцияси 4022 ҳолатда қайд этилган бўлса, эндиликда ушбу касалликдан соғайганлар сони 2411 нафарга етди ва ҳудудда 1600 нафар бемор даволанмоқда.

Самарқанд вилоятида касалликдан фориғ бўлган 52 ёшли аёл билан бирга ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 384 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда вилоятда 25 нафар бемор даволанмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб соғайганлар сони 4520 нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 6500 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозиргача 19 бемор касаллик асоратларидан вафот этган.