• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Беларусда президентлик сайлови атрофида нималар юз бермоқда?

    Беларусда 9 август куни президентлик сайлови бўлиб ўтади. Бу мамлакат мустақилликка эришганидан буён олтинчи президентлик сайлови ҳисобланади. Амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко бу сафар ҳам сайловда ўз номзодини қўйган. Шу билан бирга бу сафарги сайловолди кампания аввалгиларидан фарқ қилмоқда — президентликка бошқа номзодлар учун имзо тўплаш мақсадида бир неча километрли навбатлар юзага келди, президентликка номзодлар қўлга олинди, деб ёзмоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «TUT.BY»

    Фото: «TUT.BY»

    Беларуснинг «TUT.BY» нашри маълумотларига кўра, имзоларни йиғиш 19 июнь куни якунланган, номзодларни рўйхатдан ўтказиш эса 5—14 июль кунлари бўлиб ўтади. Рўйхатдан ўтиш учун имзоларни Александр Лукашенкодан ташқари олти нафар номзод топширган — Виктор Бабарико, Валерий Цепкало, Светлана Тихановская, Анна Канопацкая, Андрей Дмитриев ва Сергей Черечень.

    Мавзуга доир: Минск аҳолиси президент сайлови кампанияси давомида сиёсатчилар ва фаолларнинг қўлга олинишига норозилик белгиси сифатида «бирдамлик занжир»ига тизилди

    Беларусь ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, мамлакатда сайлов кампанияси қўрқув атмосферасида ўтмоқда, май ойида ҳуқуқ фаолларига қарши бошланган таъқиб эса давом этмоқда. Бироқ мамлакат бўйлаб президентликка амалдаги президентдан бошқа номзодларни илгари суриш учун чиқишлар бўлиб ўтди. Кўчаларда юзлаб одамлар номзодларга ўз имзоларини бериш учун ташаббускор гуруҳларнинг столлари олдида сафга тизилди.

    Александр Лукашенконинг нисбатан жиддий рақиблари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан муаммоларга дуч келмоқда.

    Светлана Тихановскаянинг турмуш ўртоғи — Беларусда машҳур бўлган блогер Сергей Тихановскийнинг ўзи дастлаб президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтишга қарор қилганди, бироқ Марказий сайлов комиссияси буни рад этди. Шундан сўнг Светлана Тихановская номзодлик учун ҳужжатларини топширган, унинг турмуш ўртоғи эса чиқишларда одамлар билан учрашган, одамлар эса амалдаги ҳукуматдан норозилик билдириб, ўзгаришлар талаб қилган. Айни пайтда Сергей Тихановский Гродно шаҳрида сайловолди чиқишда юз берган воқеа сабабли «жамоат тартибини қўпол равишда бузувчи ҳаракатлар» тайёрлаганлик ва ташкил этганлик айби билан ҳибсда сақланмоқда.

    Александр Лукашенко унинг қўлга олиниши ҳақида гапирган ва Тихановский ҳатто номзод эмаслигини айтган. «Рафиқаси учун жон куйдирмоқда. Ахир Беларусда рафиқаси учун ҳеч ким овоз бермаслигини тушунади-ку. Бизда Конституция аёллар учун эмас. Бизда жамият аёл киши учун овоз бериш даражасида пишгани йўқ», — деган Лукашенко.

    Мавзуга доир: Лукашенко демократик йўл тутса, Беларусни қўлдан чиқаришини маълум қилди

    Светлана Тихановскаянинг ўзи кейинроқ видеомурожаат ёзган ва унда сайловолди кампаниясида иштирокини давом эттириш юзасидан унга таҳдидлар бўлаётганини маълум қилган. «Менинг олдимда танлов турибди — болалар ёки курашни давом эттириш, ўйлайманки, менинг танловим аниқ бўлади». Тихановская ўз номзодини қайтариб олиш бўйича якуний қарорни қабул қилгани йўқ.

    Бундан ташқари, Александр Лукашенконинг асосий рақобатчиси — «Белгазпромбанк» раҳбари Виктор Бабарико ҳам қўлга олинган. Ҳозирги пайтда у ўз ўғли Эдуард билан Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитасининг тергов изоляторида сақланмоқда. Улардан ташқари, компаниянинг яна 15 нафар ходими қўлга олинган, уларга нисбатан иккита жиноят иши очилган — жуда катта миқдордаги жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш ва солиқлардан бўйин товлаш.

    Эълон қилинган айбловга қарамасдан, Виктор Бабариконинг жамоаси унинг президентлик сайловида номзод сифатида рўйхатдан ўтиши учун Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни топширган.

    Беларуслик ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, 6—13 май кунлари Беларуснинг 17 та шаҳрида 120 нафардан ортиқ тинч намойишлар қатнашчилари, мухолифотчи блогерлар, журналистлар ва ҳукуматни танқид қилган бошқа шахслар қўлга олинган. Мазкур фуқароларга нисбатан судлар томонидан рухсат этилмаган оммавий тадбирларда иштирок этганлик айби билан 25 суткагча бўлган қамоқ жазолари тайинланган.

    Европа парламенти Беларусдаги вазият бўйича баёнот эълон қилди. Баёнотда Беларуснинг амалдаги ҳукумати халқни тинглашга чақирилган. Европалик сиёсатчиларнинг фикрича, Александр Лукашенко халқни тинглаш учун бир қатор принципларга амал қилиши керак:

    • сиёсатчилар, фуқаролик ва мухолифот фаоллари, президентликка номзодлар, жумладан, Сергей Тихановский ва Виктор Бабарико таъқиб қилинишига чек қўйилиши, қамоқда сақланаётганлар, шу қаторда Павел Северениц ва бошқаларнинг озод этилиши;
    • етарли имзоларни тўплаган номзодларни қасддан маъмурий аралашувсиз рўйхатдан ўтказишга рухсат бериш;
    • барча номзодлар, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида сайловолди ташвиқоти учун тенг шароитларни таъминлаш;
    • сайловнинг эркин, адолатли ва ошкоралигини таъминлаш;
    • сайлов натижаларидан қатъи назар, уларни қабул қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олиш;
    • агар у президентлик сайловларида ғалаба қозонса, у эркин ва демократик парламент сайловларини ўтказишга ваъда бериши.
    «Александр Лукашенко Европа Иттифоқи бундай хатти-ҳаракатларга тоқат қилмаслигини ва улар бир қатор оқибатларни келтириб чиқаришини, шу жумладан, гуруҳларга, шахслар ва ташкилотларга қарши санкцияларни қабул қилиш, Европа Иттифоқининг Беларусга молиявий ёрдам бериш тўғрисидаги қарорларига таъсир қилиши мумкинлигини тушуниши керак», — дейилади баёнотда.

    Агар мамлакатнинг амалдаги раҳбари «ўз ватандошларининг овозини яна бир бор эътиборга олмаса», Европа парламенти аъзолари «демократик ҳамжамият Лукашенкога, унинг сиёсий муҳити ва репрессив тузилмаларига муносабат билдириши учун» барча имкониятларни ишга солишга тайёр.

    Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Беларусь ҳукуматини сайловолди кампаниясида ҳақиқий рақобат шароитларини таъминлашга чақирди — Виктор ва Эдуард Бабарико ва Сергей Тихановскийни озод қилиш керак.

    «Ушбу сайловларнинг натижалари ва уларнинг қандай ўтказилиши Европа Иттифоқи ва Беларусь ўртасидаги муносабатлар учун жуда муҳимдир», — дейилади Европа Иттифоқи баёнотида.

    Мавзуга доир: Европа иттифоқи Беларусь ҳукуматидан ҳибсга олинган президентликка номзод Бабарикони озод қилишни сўради

    23.06.2020, 21:56   Изоҳ (0)   37378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп Мадуро билан фақат унинг ҳукуматдан кетиши ҳақида гаплашиш учун учрашиши мумкинлигини маълум қилди

    23.06.2020, 20:54

    Жаҳон туризм ташкилоти карантиндан кейин туризм бутун дунёда қайта тиклана бошлаганини маълум қилди

    23.06.2020, 15:56

    Россияда коронавирусга чалинганлар сони 600 минг кишига яқинлашди

    23.06.2020, 15:56

    Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди

    23.06.2020, 15:34

    Дональд Трамп Обамани давлатга хиёнатда айблади

    23.06.2020, 14:43

    Қозоғистонда ўзбек уламоси диний адоват қўзғаш айби билан ҳибсга олинди

    23.06.2020, 12:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.