• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда масъулияти чекланган жамиятларга облигациялар чиқариш ҳуқуқи берилди

    Ўзбекистонда масъулияти чекланган жамиятларга облигациялар чиқариш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Олий Мажлиси Сенати 19 июнь куни бўлиб ўтган бешинчи ялпи мажлисда амалдаги қонунчиликдаги корпоратив облигациялар чиқаришни чекловчи нормалардан воз кечиш ва масъулияти чекланган жамиятларга облигация чиқаришига рухсат беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллаган.

    Бунга қадар корпоратив облигацияларни фақат акциядорлик жамиятлари ва тижорат банклари чиқариши мумкин эди. Шу билан бирга, облигациялар чиқаришда эмитентга қўйилган қонуний талаблар уни молия жалб қилишда ҳатто кўпгина акциядорлик жамиятлари учун ҳам кераксиз воситага айлантириб қўйган.

    Акциядорлик жамиятлари облигацияларни фақат ўз устав капитали ҳажми доирасида ва уч йиллик ижобий молиявий фаолияти ва рейтинги мавжуд бўлган тақдирдагина чиқара олиши ҳамда облигациялар умумий қиймати компаниянинг уларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги капитал миқдоридан ошмаслиги каби чекловлар белгиланганди.

    Мазкур чекловлар сўнгги йилларда муомаладаги корпоратив облигациялар сони ва ҳажмининг кескин камайишига сабаб бўлган. Хусусан, 2010—2018 йиллар давомида муомаладаги корпоратив облигациялар сони 41 тадан 17 тагача, уларнинг ҳажми 512 миллиарддан 198 миллиард сўмгача камайган, бу эса чиқарилган акциялар миқдорининг атиги 0,2 фоизини ташкил этади.

    Қайд этилишича, ҳозирги кунда Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритадиган масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) кўринишидаги 148 мингдан ортиқ корхона мавжуд. Аксарият акционерлик жамиятларига қараганда кўпроқ инвестиция жалб қилишга қодир ушбу корхоналарнинг барчасида ўз бизнесини молиялаштиришга банк кредитидан бошқа муқобил вариант йўқ. Корпоратив облигациялар эса МЧЖлар учун шундай муқобил йўлга айланиши мумкин.

    «МЧЖ шаклидаги ташкилотларига қарз маблағларини жалб қилиш учун янги имкониятлар бериш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритишни ҳам профессионал, ҳам жамият, ҳам потенциал эмитентлар интиқлик билан кутмоқда, бу мавзу 10 йилдан бери қизғин муҳокама қилиниб келинади. Бу хусусий лойиҳаларни молиялаштириш манбалари рўйхатини кенгайтиришга, шунингдек, мамлакатда корпоратив қарзлар бозорини жонлантиришга ёрдам бериб, аҳоли ва компанияларнинг вақтинча бўш турган маблағларини жалб қилиш ва жамғармаларнинг бир қисмини хорижий валютадан миллий валютага ўтказишни осонлаштиришга кўмаклашади», — деб изоҳлайди Avesta Investment Group инвестиция компанияси ҳамкори Карен Срапионов.

    Шу муносабат билан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган ва қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланган бўлиб, унда қуйидагилар назарда тутилган:
    1. Масъулияти чекланган жамиятларга (МЧЖ) ташқи аудиторлик, молиявий ҳисобот, маълумотларнинг ошкор этилиши ва акциядорлик жамиятлари учун талаб қилинадиган бошқа талаблар қўйилган ҳолда облигациялар чиқаришга рухсат бериш.
    2. Чиқарилаётган облигациялар ҳажмини компаниянинг устав капитали доирасида белгилаш, уларни чиқаришда гаров талаб қилиниши, уч йиллик ижобий молиявий ҳисобот ва рейтингларга эга бўлиш талабларини олиб ташлаш.
    3. Талабларнинг мавжуд тенденцияларга тез мослашиши ва уларга ўз вақтида ўзгартириш ва тўлдиришлар киритиб бориш мақсадида корпоратив облигациялар чиқариш шартларини ва талабларни белгилаш ваколатини қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига (Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги) бериш.

    21.06.2020, 07:23   Изоҳ (0)   13842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сўх туманига 71 км оптик толали алоқа кабеллари тортилди ва 5 та мобил алоқа база станциялари ўрнатилди

    21.06.2020, 06:50

    Тошкент шаҳар ҳокими мактаб битирувчисига Spark совға қилди

    21.06.2020, 06:21

    Ўзбекистонда 20 июнь куни 207 кишида коронавирус аниқланди. Тўрт ҳудудда аҳоли орасида касалланиш қайд этилди

    20.06.2020, 23:54

    Ўзбекистоннинг уч ҳудудида аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 6153 нафарга етди

    20.06.2020, 23:24

    Ёшлар иттифоқининг Қашқадарёдаги масъули иттифоқ тадбирлари сон жиҳатидан кўплигини, аммо натижаси қониқарсизлигини тан олди

    20.06.2020, 22:51

    Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 4300 нафарга яқинлашди

    20.06.2020, 22:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Теҳрон мулоқотга тайёр, аммо Вашингтонга ишончини йўқотган” — Эрон ТИВ вакили

    Дунё | 18 июн, 18:30

    Жастин ва Хейли Бибер яширинча ажрашди — ОАВ

    Шоу-бизнес | 18 июн, 18:21

    “Барселона” дарвозабон сотиб олди

    Спорт | 18 июн, 18:17

    Малайзия Ўзбекистонга 20 минг долларлик илмий адабиётларни тақдим этди

    Ўзбекистон | 18 июн, 18:15

    Жиззахда 8 нафар қиз “эр қидириб” юргани юзасидан изоҳ берилди (видео)

    Ўзбекистон | 18 июн, 18:05

    Бутун дунё изидан қуваётган 5 та ноёб Labubu: нега улар бу қадар қиммат?

    Лайфстайл | 18 июн, 17:59

    Индонезияда Леотоби вулқони отилди (видео)

    Дунё | 18 июн, 17:50

    Хоразмда Tico ағдарилиб кетиши оқибатида 18 ёшли йигит ҳалок бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 18 июн, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.