Ўзбекистонда 20 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, яна 34 кишида коронавирус аниқланди. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6153 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 3 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида;
- 13 нафари Хоразм вилоятида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар, 1 нафари аҳоли орасида);
- 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар, 4 нафари аҳоли орасида);
- 4 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;
- 3 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида);
- 2 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Изоҳ (0)