Тошкентнинг Олмазор туманидаги 278-мактабнинг 11-синф битирувчиси Раззоқова Муштарий ўзининг ўқишда эришган ютуқлари ва аъло билмлари учун олтин медал соҳиби бўлди.
Олмазор туман ҳокимлиги матбуот хизматининг билдиришича, у 2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Миллий университетининг таэквондо факультетига талабалик сафига имтиҳонларсиз қабул қилинган.
20 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан Муштарийга Spark русумли автомобиль совға қилинди.
Изоҳ (0)