Германиялик эркак Tesla Model 3 электромобилини онлайн буюртма қилишга урингани ҳақида сўзлаб берди. У битта автомобиль олмоқчи эди, бироқ адашиб 27 та электрокарга буюртма бериб юборди, деб ёзади Reddit.
Мижоз буюртмасининг умумий қиймати 1 404 000 евро бўлди.
Эркакнинг айтишича, сайтда ҳамма маълумотларни киритган, электрокарнинг нархини тўлаш чоғида эса сайт хатолик бўлаётганини кўрсатган. Мижоз ҳаммасини бошидан бошлаган, аммо яна хатолик чиққан.
Натижада қайсар эркак 26 марта Tesla буюртма қилишга уринган, 27 марта уринишда унга омад кулиб боққан.
Бироздан сўнг эркак буюртма расмийлаштирилгани ҳақида хабар олган. Маълум бўлишича, у битта эмас, балки 27 та электромобилга буюртма берган. Эндиликда у 52 минг евро ўрнига бир ярим миллион евро тўлаши керак.
Эркак қўллаб-қувватлаш маркази билан бир кун ўтиб боғланишга муваффақ бўлган. Оператор сайтда вақти-вақти билан шундай хатоликлар бўлиб туришини айтган ҳамда мижознинг 27 та автомобилга буюртмасини бекор қилган.
Энди германиялик эркак Tesla Model 3 автомобилини буюртма қилиш учун 28 марта уриниб кўриши керак, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)