Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Оренбург вилоятида жойлашган қишлоқларнинг бирида икки эшикли «Москвич-401» сотувга қўйилди. Автомобиль оддий «401» модели асосида яратилган, деб хабар беради Carakoom.

Фото: Carakoom

Фото: Carakoom

Автомобиль ишқибозлари «Москвич-401» Opel Kadett прототипидан фарқли ўлароқ ҳеч қачон икки эшикли кузовда ишлаб чиқарилмаганини яхши билади. Моделнинг орқа эшиклари пайвандлаб ташланган, марказий устуни эса орқа ғилдирак аркалари томон сурилиб, қолган икки эшикнинг узунлиги оширилган. Кузов жигаррангга бўялган ва унга қўлда ясалган олд ҳамда орқа бамперлар ўрнатилган.

Фото: Carakoom

Фото: Carakoom

Бундан ташқари, машинага энли резина кийдирилган замонавий ғилдирак дискалари ўрнатилгани сабаб унинг қанотлари кенгайган. Шунингдек, оргинал орқа фонарлари ва орқани кўриш ойнаси ҳам замонавий.

Фото: Carakoom

Фото: Carakoom

Автомобилнинг техник тавсифи ҳақида бирор-бир маълумот берилмаган. Ноодатий «Москвич» 250 минг рублга (3,5 минг доллар) сотилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди