Ўзбекистон 2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, қиймати 48 миллион долларга тенг бўлган жами 23,5 минг тонна гилосни 11 та хорижий мамлакатга экспорт қилди. Гилос экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки бараварга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу мамлакатлар орасида Қозоғистон 12,4 минг тонна, Россия 6,7 минг тонна, Қирғизистон 4,1 минг тонна билан юқори улушга эга бўлди.
Маълум қилинишича, жорий йилда ўзбек гилоси Жанубий Корея ва Таиландга ҳам экспорт қилинди. Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, Жанубий Кореяда 51,8 тонна маҳсулот 206,8 минг долларга сотилган.
Мавзуга доир: Ўзбекистон Жанубий Кореяга 50 тонна гилос етказиб берди
Изоҳ (0)