Американинг Apple корпорацияси 2019 йилда App Store’даги мобил иловалар 519 миллиард доллар ишлаб топганини маълум қилди. Бу каби маълумотлар Аnalysis Group томонидан ўтказилган текширув натижаларида келтирилган.
Мазкур маблағларнинг 413 миллиард доллари товар ва хизматларни харид қилиш ҳисобига тўғри келади.
Хусусан, 268 миллиард — чакана савдо (Таrget ва Best Buy), саёҳат учун мўлжалланган дастурлар (Expedia ва United) — 57 миллиард, такси сервислари (Uber ва Lyft) — 40 миллиард ҳамда овқат етказиб бериш хизматлари (DoorDash ва Grubhub) 31 миллиард доллар ишлаб топган.
Рақамли товалар ва хизматлардан келадиган даромад 2-ўринни эгаллаган. Ўтган йили фойдаланувчилар ўйинлар, китоблар, фотомуҳаррир, мусиқий ва видеостриминг маҳсулотларни харид қилишга 61 миллиард доллар сарфлаган.
Мобил иловалар ичидаги реклама ва қўшимча савдо контентидан 45 миллиард доллар ишлашга муваффақ бўлинган. Уларнинг 20 миллиарди ўйинлар ҳисобига тўғри келади.
Apple’нинг таъкидлашича, App Store’да икки миллионга яқин мобил илова мавжуд. Ҳар куни ушбу дўконга дунёнинг 175 мамлакатидан 500 миллион одам ташриф буюради.
Аввалроқ Apple капитализацияси 1,5 триллион долларлик маррани забт этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)