«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия Премьер Лигасига қайтиши мумкин, дея хабар беради Don Balon.
Манбада айтилишича, Лондоннинг «Челси» клуби португалиялик футболчининг хизматларга жиддий қизиқиш билдирган ва унинг трансфери учун 120 миллион евро таклиф қилишга тайёрлигини билдирган.
Ушбу трансферга «Челси» хўжайини Роман Абрамович ва Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ўртасидаги илиқ муносабатлар таъсир ўтказиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Криштиану Роналду 2018 йилдан бери Турин клубида тўп суриб келади. У «Ювентус» таркибида Италия чемпионати ва мамлакат Суперкубогида ғалаба қозонган. Роналду «кекса синьора» сафида умумий ҳисобда 76 учрашувда майдонга тушиб, 53 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Қайд этиш жоиз, португалиялик форвард учун Англия чемпионати бегона эмас, у 2003—2009 йилларда «Манчестер Юнайтед»да ҳаракат қилган ва уч марта Англия чемпионати, бир марта Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)