Енгил вазн тоифасида UFC жангчиси Тони Фергюсон икки вазн бўйича UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорга қарши жанг билан октагонга қайтмоқчи.
«‘Mcnugget душанбаси’ (Mcnugget — Конорнинг лақаби). UFC’га аввалги буюкликни қайтарамиз», — дея ёзади Фергюсон Instagram саҳифасида.
https://www.instagram.com/p/CBdNZ6gni4M/
Эслатиб ўтамиз, Тони 10 май куни бўлиб ўтган UFC 249 мусобақасида Жастин Гэтжига ютқазди ва енгил вазн вақтинчалик чемпиони унвонини бой берди.
Макгрегор аввалроқ UFC’даги фаолиятини якунлашини маълум қилди. Ирландиялик спортчи ташкилот унга муносиб рақиб бермаётганидан нолиганди.
Изоҳ (0)