Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 7-турида «Соннам» 16 июнь, сешанба куни «Сувон»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида сувонликларнинг австралиялик ҳужумчиси Адам Таггарт ҳисобни очган бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтиб, Ким Мин У «Сувон»нинг иккинчи голини киритди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Ушбу баҳсда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жамшид Искандаров тўлиқ ҳаракат қилди.
Шу тариқа кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олган «Соннам» 8 очко билан 7-ўринга тушиб кетди. «Сувон» (8) эса 6-ўринга кўтарилиб олди.
17 июнь куни яна уч нафар ўзбекистонлик легионер иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади.
Кей-Лига
7-тур баҳси
16 июнь, сешанба
«Соннам» — «Сувон» 0:2
Голлар: 0:1 — 29 Таггарт, 0:2 — 33 Ким Мин У.«Соннам»: Ким Ён Гван, Чҳве Жи Мук (Ҳон Ши Ҳу, 46), Ли Те Ҳви, Ён Же Ун, Чҳве О Бек, Ким Дон Ҳён (Квон Сун Ҳён, 62), Искандаров, Йованович, Пак Су Ил, Ли Же Вон, Лим Сон Ён (Ян Дон Ҳён, 33).
«Сувон»: Но Дон Гон, Мин Сан Ги, Анри, Ку Де Ён, Ян Сан Мин, Пак Сан Ҳёк (Антонис, 59), Ко Шин Бом, Ём Ги Ҳун (Ким Жон У, 86), Ким Мин У, Крпич (Ким Гон Ҳи, 65), Таггарт.
Огоҳлантиришлар: Йованович (27), Ким Мин У (69).
17 июнь, чоршанба
«Кванжу» — «Инчҳон Юнайтед» 14:00
«Санжу Санму» — «Сеул» 15:00
«Пусан Ай Парк» — «Тэгу» 16:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)