Швейцарияда уч килограмм олтин солинган қопни поездда унутиб қолдирган инсон қидирилмоқда, деб ёзади «Korrespondent.net».
Қайд этилишича, Санкт-Галлен ва Люцерн шаҳарлари ўртасида ҳаракатланган поездда номаълум йўловчи уч кило қимматбаҳо металл солинган қопни унутиб қолдирган. У 152 минг фунт стерлингга баҳоланмоқда.
Олтин солинган қопни 2019 йилнинг октябрида топиб олишганди. Ўтган вақт мобайнида мамлакат ҳукумати олтин эгасини излаб топишга уринди, бироқ уринишлар самарасиз якунланди.
Қопни унутиб қолдирган эркак олтиннинг ҳақиқий эгаси эканлигини қандай исботлаши кераклиги айтилмаган. Йўловчи олтинни олиб кетиши учун унга беш йил муҳлат берилади.
Изоҳ (0)