Тадқиқотчилар дронлар ёрдамида 64 мингта Австралия яшил тошбақасининг сузиб келаётганини видеога олди, деб ёзади Esquire.
Видеода тошбақалар Катта тўсиқ рифининг шимолий қисмидаги маржон оролига тухум қўйиш учун сузиб келаётганини кўриш мумкин.
Олимларнинг изоҳлашича, дронлар уларга тошбақаларнинг кўпайиш ҳажмини ўрганишга ёрдам беради.
Авваллари тошбақалар пляжга чиққан вақтда уларга бўёқ ёрдамида белги қўйилар эди. Дрон эса уларнинг аниқ ҳисоб-китобини олиш имконини беради.
Австралия яшил тошбақаси Австралия, Папуа—Янги Гвинея қирғоқларида яшайди. Тошбақаларнинг бу тури Қизил китобга киритилган.
Ушбу тошбақаларнинг кўпайиши уларни тошбақа шўрваси учун ўлдирадиган браконьерлар ҳисобига сўнгги 50 йил ичида жуда камайиб кетди. Шунингдек, улар балиқчиларнинг тўрига ҳам тез-тез илиниб қолади ёки сайёҳлик ҳудудлари атайин тошқабаларни сиқиб чиқаради.
Изоҳ (0)