Смартфонни зарядлашда ўзганинг қувватлантириш қурилмасидан фойдаланиш қурилмада сақланаётган шахсий маълумотларни бошқалар ҳам тасодифан кўриши мумкин бўлган хавфни юзага келтиради. Бу ҳақда Молиявий бошқарув олий мактабининг таҳлилий тадқиқот бўлими бошлиғи Михаил Коганга таяниб, «Прайм» нашри хабар берди.
Экспертнинг таъкидлашича, сохта қувватлантиргичлар гаджетга зарар етказиши, унинг аккумуляторини ишдан чиқариши ёки дастурий таъминот томонидан ишининг бузилишига олиб келиши, шунингдек, қурилманинг ёниб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бегона қурилмалар оммавий Wi-Fi тармоқлари каби смартфонга фирибгар ва хакерлар киришига хизмат қилади.
Шунингдек, гаджетларни қувватлантиришда жамоат USB-станцияларидан фойдаланадиганлар энг катта таваккалчиликка йўл қўяди. Фирибгарлар ушбу майдончаларни бошқарувчига сездирмасдан бошқа бировнинг қурилмасига кириш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)