• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сибир томон ҳузунли йўл. 14 июнь — Болтиқбўйи давлатларининг қатағон қурбонларини хотирлаш куни

    СССР 1941, 1948 ва 1949 йилларда Болтиқбўйи давлатлари — Латвия, Литва ва Эстонияда бир қатор серияли депортацияни амалга оширди. Ана шундай депортациялардан  «Катта март» депортацияси ва  «Июнь депортацияси» тарихий аҳамиятга эга. 14 июнь Болтиқбўйи давлатларининг депортация қурбонларини хотирлаш куни сифатида эсга олинади. «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Остонов анъанавий тарих рукнида СССР амалга оширган «Июнь депортацияси» ҳақида сўз юритади. 

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Тарихий шароит

    1939 йилги «Ўзаро ҳужум қилмаслик тўғрисида»ги СССР—Германия тинчлик шартномасига мувофиқ, СССР армияси 1939 йилнинг сентябрида шарқий Польша, 1940 йилда ғарбий Украина ва Болтиқбўйи давлатларини эгаллаб олди. Иккинчи жаҳон уруши қизғин давом этаётган бир пайтда, 1941 йилнинг май ойида СССР Коммунистик партияси Марказий комитети «Литва, Латвия ва Эстония ССР ҳудудларини анти-Совет, жиноий ва ижтимоий хавфли элементлардан тозалаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилди ҳамда ушбу қарор доирасида 22 майдан 20 июнга қадар ушбу мамлакатлардан ўн минглаб кишилар СССРнинг бошқа ҳудудларига депортация қилинди.

    Ҳибсга олинганлар дастлаб мол-мулкидан мусодара қилиниб, 5-7 йилга лагерга жазо ўташ учун юборилди, жазо ўтаб бўлингандан кейин эса СССРнинг узоқ ўлкаларига сургун қилинди. Бундай турдаги сургун қилинганларга қуйидаги турдаги фуқаролар кирди:
    • антиинқилобчи партияларнинг фаол аъзолари ҳамда совет режимига мухолиф бўлган ташкилот аъзолари;
    • собиқ жандармлар, соқчилар, полиция раҳбарлари, турма ходимлари, полиция ходимлари;
    • собиқ буржуа аппарати чиновниклари, бой савдогарлар, фабрика эгалари, хусусий мулкдорлар;
    • Польша, Латвия, Литва ва эстониялик собиқ оқ армия офицерлари;
    • жиноий ишлари кўрилаётган шахслар.
    Айрим турдаги кишилар эса ҳибсга олиниб, мол-мулки мусодара этилиб, 20 йилга СССРнинг узоқ раёнларига депортация қилинди (юқоридаги манба). Улар қуйидагилар:
    • 1 ва 4-пунктлардаги кишиларнинг оила аъзолари;
    • ўлимга ҳукм этилган ёки ноқонуний ҳаракатга ўтган контрреволюцион ҳаракат аъзоларининг оила аъзолари;
    • репатриация доирасида Германиядан келтирилган шахслар, шунингдек, Германияга чиқиб кетишни истамаган, хориж разведкаси билан боғлиқ ҳужжатларга эга бўлган немислар.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Депортация сабаблари

    СССР расмийлари ушбу ҳудудлар аҳолисининг депортациясини «антисовет унсурлардан тозалаш», деб ҳисоблаган (1941 год. Документи. Москва: Международний фонд «Демократия», 1998. в двух томах. Кн. 2. с. 221—223.). Шунингдек, ушбу депортация СССРнинг «бешинчи колонна»га қарши кураш воситаси сифатида ҳам қаралади. Жумладан, Буюк Британиянинг СССРдаги элчиси Стаффорд Криппснинг фикрича, совет раҳбарияти ғарбий чегараларда «бешинчи колонна» одамлари ва совет режимига қарши бўлганлар жойлашишини исташмас эди.

    Совет тарихчиси Ян Зинтарс ва бошқа манбалар Болтиқбўйи давлатларида антисовет унсурлар мансублиги ҳақидаги гумонларни 1941 йилнинг май ойида Берлинга «Абвер II» шарқий Пруссия бўлими томонидан юборилган ҳисобот билан тасдиқланишини қайд этади:

    «Болтиқбўйи мамлакатларида қўзғолонлар тайёрланди ва уларга бемалол ишонч билан таяниш мумкин. Яширин қўзғолончи ҳаракатлар шу қадар ривожланяпти-ки, бу унинг иштирокчиларини муддатидан олдинги хатти-ҳаракатлардан қайтариш учун муайян қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Немис қўшинлари олдинга силжиб, рус қўшинлари қўзғолон иштирокчиларини зарарсизлантирмасликлари учун тегишли ҳудудга яқинлашгандан кейингина уларга ҳаракатларни бошлаш буюрилди».

    Депортация жараёнлари

    Эстониянинг «Мемориал» ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, Болтиқбўйи давлатларида амалга оширилган биринчи депортация (1940—1941) пайтидаги қурбонлар 200-300 мингни, иккинчи депортация (1944—1949) пайтида эса 95 мингни ташкил қилади. Аммо совет манбаларида бундай рақамларни учратиш қийин. Биргина 14 июнь куни Эстониядан 10 минг, Латвиядан 15 минг ва Литвадан 16 мингдан 18 минггача одам депортация қилинган. Депортация ишлари мазкур уч республикада бир кунда бошланган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Депортация қилиниши керак бўлган фуқаролар 16 июнга қадар изланган. Депортация қилинганлар поездда ҳар бир вагонга 30-50 тадан бўлиб СССРнинг узоқ ҳудудларига олиб кетилган. Депортация қилинганлар сони юзасидан ва депортация шароитлари ҳақида турлича фикрлар мавжуд. Болтиқбўйи тарихчилари ҳар бир вагонда 40-50 тадан одам жойланганини айтса, рус тарихчилари ҳар бир вагонда мос равишда 30 тадан одам жойланганини иддао қилади. Биргина Эстониядан 490 та вагонда одамлар ташиб кетилган.

    Латвиядан депортация қилинганларнинг асосий қисми латиш миллатига мансуб фуқаролар (81,27 фоиз) бўлса, қолгани яҳудий (11,70 фоиз) ва рус (5,29 фоиз) миллатига мансуб одамлар бўлган. Уларнинг 46,5 фоизи аёллар, 15 фоизи 10 ёшдан кичик болалар бўлган.

    14 июнь кунги депортация Литвада ҳам амалга оширилган. Литвадан, асосан, миллий озчилик вакиллари «халқ душмани» сифатида рўйхатга олина бошлаган. Шу куни 3835 нафар литвалик, 1664 нафар поляк, 334 нафар яҳудий, 262 нафар рус, 93 нафар беларуслик, 52 нафар немис ва 58 нафар бошқа миллат вакиллари халқ душмани сифатида ҳибсга олинди (Anušauskas А., Teroras ir nusikaltimai žmoniškumui. Pirmoji sovietinė okupacija, Vilnius: Margi raštai, 2006, p. 26).

    Ҳибсга олинганлар орасида 52 нафар 16 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ҳам бор эди. Улар билан биргаликда оила аъзолари ҳам депортация қилинган. 18 мингга яқин литвалик Коми, Олтой, Красноярск ўлкаларига ва Новосибирск вилоятига сургун қилинган. Операцияга Берия раҳбарлик қилган.

    Депортация оқибатлари ва унга берилган баҳо

    Болтиқбўйи давлатлари немислар томонидан эгалланганидан кейин совет қўшинлари мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилди ва депортация қилинганларни излаш бошланди. Аммо уч йилдан кейин совет армияси ҳудудни қайтадан қўлга киритганидан сўнг навбатдаги депортациялар амалга оширилди. 1945 йилдан то 1952 йилгача бўлган давр мобайнида 118 минг нафар литвалик депортация қилинди. 1949 йили 42 минг латиш депортация қурбони бўлди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Эстониялик тарихчи П.Варюнинг келтирган маълумотларига кўра, эстонияликлар депортацияси натижасида 3873 киши вафот этган, 611 киши бедарак йўқолган, 110 кишининг тақдири номаълум, 75 киши қочиб кетган, 4631 киши озод этилган, кейинчалик (Varju P. 14 juuni 1941 massioperasiooni ohvirte koondnimekiri) ушбу маълумотларни россиялик тарихчи Александр Дюков келтирган.

    1953 йилдан олдин икки мингга яқин латвиялик нормал ҳаётга қайтган. Совет депортацияси Латвия адабиёти ва кино санъатида кенг ёритилган. Шундай бадиий асарлар орасидан энг машҳури Аните Лиэпа қаламига мансуб «Эксгумация» романини мисол келтириш мумкин. Шунингдек, Мара Залитенинг «Беш бармоқ» асари, кино саноатида эса «Муқаддас йўл», «Экскурсант қиз», «Меланиянинг эсдаликлари» фильмлари ушбу ҳодисаларни кўрсатиб берган.

    1970 йилгача 70 минг литвалик ўз ватанига қайтди. Барча қайтган собиқ сургунларнинг шахсий ҳаёти КГБнинг қаттиқ назорати остида бўлди. Депортация қилинганларнинг барча мол-мулки тортиб олинди, фермерларнинг ерлари коллективлаштирилди, бўшаб қолган уйлар совет ҳарбийлари ёки Россиядан кўчириб келтирилган русларга берилди. Бундай мажбурий депортациялар ўша халқлар хотирасида ўчмас қора кун бўлиб қолди.

    Замонавий тарихчилар мазкур депортацияларни инсониятга қарши қаратилган жиноят ва геноцид сифатида баҳоланишини талаб қилиб келмоқда. Ўша пайтлардаги Буюк Британия элчиси Криппс эса бундай ҳаракатларни совет ҳукуматининг ҳар қандай антисовет ҳаракатларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида баҳолаган. Бугун эса Москва ўзини совет давлатининг меросхўри сифатида эътироф этиш билан бир қаторда, ўтмишдаги жиноятларни тан олишдан бош тортиб келмоқда.

    14.06.2020, 19:54   Изоҳ (0)   51252
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 24 минг кишидан ошди, Тожикистонда эса 5 мингга яқинлашмоқда

    14.06.2020, 19:16

    Россияда коронавирусдан вафот этганлар сони 7 мингга яқинлашди

    14.06.2020, 15:14

    Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирида коронавирус аниқланди

    14.06.2020, 13:12

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 66 кишига, Жанубий Кореяда эса 34 кишига ошди

    14.06.2020, 12:53

    Қирғизистонда хотинини синглисиникига боргани учун қийноққа солган эркак 15 суткага қамалди (видео)

    14.06.2020, 12:11

    Хитойда йўлда кетаётган автоцистернанинг портлаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (видео)

    14.06.2020, 11:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.