Тошкент вақти билан 14 июнь тонгида Лас-Вегас шаҳрида (Невада штати, АҚШ) UFC ўзининг навбатдаги мусобақасини ўтказди.

Фото: Twitter

Эътиборлиси унда ўзбекистонлик MMA жангчиси Зарруҳ Адашев ҳам иштирок этди. Зарруҳ июнь ойида UFC билан шартнома имзолаганди.

Адашевга ушбу жангда таржибали спортчи Тайсон Нэм рақиблик қилди. Жанг атиги 32 сония давом этди. Зарруҳ ҳужумга ўтган вақтда Тайсоннинг ўнг қўлда берилган кучли зарбасини ўтказиб юборди ва нокаутга учради.

Шу тариқа Адашевнинг UFC’даги дебюти омадсиз чиқди.

Маълумот учун, Зарруҳ UFC’га қадар Беллатор промоушени байроғи остидаги мусобақаларда қатнашган. MMA’даги натижаси эса Немга қадар шундай эди: тўртта жанг, учта ғалаба ва битта мағлубият. Самарқандлик 27 ёшли спортчи MMA’га қадар кикбоксинг билан профессионал тарзда шуғулланган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!