Футбол бўйича Германия чемпионатининг 31-турида «Бавария» 13 июнь, шанба куни «Боруссия М»ни қабул қилди.
«Альянц-Арена»да кечган баҳсда мюнхенликлар қийин ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 26-дақиқасида Жошуа Зиркзее меҳмонлар дарвозабонининг хатосидан кейин ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай «Бавария» ҳимоячиси Бенжамен Павар ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Учрашув якунланиши арафасида Леон Горетцка ҳал қилувчи голни урган ҳолда майдон эгаларига уч очкони тақдим этди.
Шу тариқа Мюнхен клуби очколарини 73 тага етказиб олган ҳолда якка пешқадамликда давом этмоқда. Мюнхенгладбахликлар эса (56) 4-поғонада қолди.
Бундеслига
31-тур баҳси
13 июнь, шанба
«Бавария» — «Боруссия М» 2:1
Голлар: 1:0 – 26 Зиркзее, 1:1 – 37, автогол Павар, 2:1 – 86 Горетцка.«Бавария»: Нойер, Алаба, Павар, Боатенг, Киммих, Перишич (Мартинес, 88), Гнабри, Кюизанс (Коман, 62), Горетцка, Люка Эрнандес (Дэвис, 62), Зиркзее (Вридт, 77).
«Боруссия М»: Зоммер, Эльведи (Янчке, 46), Бенсебайни, Лайнер, Гинтер, Нойҳаус, Ҳофманн, Крамер, Ҳеррманн (Вендт, 70), Тюрам (Эмболо, 10; Бенеш, 83), Штиндль.
Огоҳлантиришлар: Бенсебайни (45), Лайнер (69).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)