Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Мовароуннаҳр» нашриёти «Вабо – инсонлар учун бир синов» номли коронавирусга алоқадор китоб нашр қилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Миноваровнинг сўзларига кўра, китоб бутун инсониятга юборилган юқумли касаллик, унга қандай муносабатда бўлиш, оммавий эпидемия — пандемия шароитида ўзни қандай тутиш ҳақида.
Унда, шунингдек, Президент ва ҳукумат томонидан эпидемияга қарши кўрилаётган тадбирлар тўғрисидаги Муфтий Усмонхон Алимов ва бошқа уламоларнинг мақолалари ҳам борлиги айтилмоқда.
«Синовлар орқали Аллоҳ ўз бандаларини синайди, ўзига яқинлаштиради ва гуноҳларини кечиради. Муваффақиятларга эришиш учун машаққат талаб қилинганидек, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун ҳам синовларга сабр қилиш лозим», — деб ёзилган китоб сўзбошида.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистон мусулмонлар идораси: «Коронавирусдан вафот этган киши шаҳид ҳисобланади»
- Ўзбекистон мусулмонлари идораси коронавирус даф бўлиши учун тавсия қилинган дуолар ва амалларни эълон қилди
- Мусулмонлар идораси тиббий ниқоб таққан ҳолда намоз ўқишнинг зарари йўқлигини билдирди
- Ўзбекистондаги «яшил» ҳудудларда жойлашган масжидлар ўз фаолиятини бошлади (фото)
Изоҳ (0)