Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ўзи энагалик қилган уйдан пул ўғирлаган қизга жиноий иш очилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, тумани ички ишлар бўлимига 1981 йилда туғилган Ф.Қ.дан уйини ўғри уриб кетганлигини бўйича мурожаат келиб тушган. Унинг таъкидлашича, ўғри уйдаги темир сейф эшигини калит танлаш йўли билан очиб, 2 миллион 100 минг сўм ҳамда 100 долларни олиб кетганини билдирган.
Тезкор суриштирувлар натижасида мазкур жиноятни Жиззах шаҳрида яшовчи, турмушга чиқмаган, 1994 йилда туғилган Д.М. содир этганлиги аниқланган. У жиноят юз берган турар жойда энага бўлиб ишлаган ва имкон туғилиши билан вазиятдан фойдаланган.
Айбланувчидан 2 миллион 100 минг сўм, 100 доллари ҳамда сейф калити ҳужжатлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)