«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк клуб билан шартномани узайтиришга тайёрланмоқда, дея хабар бермоқда The Sun.
Манбага кўра, футболчи «Ливерпуль»да қолиш учун ПСЖ таклифини рад этган. Ван Дейк янада яхшиланган шартлар асосида «қизиллар» билан янги, беш йиллик шартнома имзолаш ниятида. Янги келишувга кўра, унинг маоши ҳафтасига 245 минг еврони ташкил қилади. Ҳозир ван Дейк ҳафтасига 200 минг евро маош олади.
Шу тариқа, агар ван Дейк шартномани узайтирса, «Ливерпуль» тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади. Мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг маоши эса ҳафтасига 222 минг еврони ташкил қилади.
Нидерландия терма жамоаси футболчиси 2018 йилнинг январь ойидан бери «Ливерпуль»да ўйнаб келмоқда. Бунгача у «Саутҳэмптон», «Селтик» ва «Гронинген» клубларида тўп сурган. Унинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Мавзуга доир:
- Виржил ван Дейк 20 ёшида васиятнома ёзганини тан олди. Унинг ҳаёти хавф остида бўлган
- Мадрид қизил рангга бўялган кун. Бундан бир йил аввал «Ливерпуль» Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритганди (фотогалерея)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)