• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги анклав ва эксклавлар

    Ўзбекистон эксклави Сўх тумани сўнгги ҳафталардаги воқеалар сабабли эътибор марказида бўлди. «Gazeta.uz» Ўзбекистоннинг барча анклавлари ва эксклавлари тўғрисида маълумот тўплаб, тақдим этди.

    Фото: Courtesy Image

    Фото: Courtesy Image

    Анклав ва эксклав атамалари бир давлат таркибига кирувчи, лекин бошқа бир давлат майдонлари билан ўралган ҳудудларга нисбатан ишлатилади. Бундай ҳудуд А давлатга тегишли бўлиб, Б давлат ҳудудида жойлашган бўлса, унда А давлат учун эксклав, Б давлат учун эса анклав ҳисобланади. Бундай ҳудудларнинг пайдо бўлиши, асосан мамлакатлар ўртасида ўтказиладиган делимитация ва демаркация жараёнларига боғлиқ.

    Дунё бўйлаб миллий даражадаги, яъни бошқа давлат ҳудудида жойлашган 50 га яқин анклав ҳудудлар мавжуд. Ўзбекистонга тегишли бўлган 4 та эксклавлар Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Бундан ташқари, мамлакатда 2 та анклав ҳудудлар ҳам мавжуд.

    Шундай қилиб, қуйидаги ҳудудлар Ўзбекистоннинг эксклавлари ҳисобланади:

    Сўх

    Фарғона вилояти ҳудудий тузилмасига кирувчи Сўх тумани 1942 йилдан 1959 йилгача Ўзбекистон ССР таркибида мавжуд бўлиб, кейинчалик Риштон тумани ҳудудига киритилган. 1990 йил 27 февраль куни Сўх тумани қайта ташкил этилади. Маъмурий маркази Равон шаҳарчасида жойлашган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Туман Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудуди (Боткен ва Қадамжой туманлари оралиғида) билан ўралган. Сўх аҳолиси ва майдони жиҳатидан дунёдаги энг катта эксклав ҳудуд ҳисобланади. Майдони 352 квадрат километр. Сўх ҳудудида 80 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг 99 фоизи тожик миллатига мансуб, 0,7 фоизи қирғиз ва 0,1 фоизи ўзбек ва бошқа миллатлар вакилларидир.

    Шоҳимардон

    Шоҳимардон эксклави ҳам Фарғона вилоятининг ҳудуди ҳисобланиб, Фарғона тумани таркибига киради, Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудуди билан ўралган. Турли маълумотларга кўра, аҳолиси 5 мингдан 10 минг кишигача. Майдони 90 квадрат километр. Ўзбекистоннинг «асосий» ҳудудидан 17 километр узоқликда жойлашган.

    Шоҳимардон Жанубий ва Шимолий қисмларга бўлинган. Аҳолиси асосан ўзбек ва қирғиз миллатига мансуб. 2007 йил Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари томонидан туризмни ривожлантириш мақсадида эришилган келишувга кўра, икки мамлакат фуқаролари 2 ой давомида Шоҳимардон ҳудудида визасиз бўлишлари мумкин.

    Фото: «Meros.uz»

    Фото: «Meros.uz»

    Шоҳимардон ҳудудида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг қабри, халифа Алига бағишлаб қурилган мақбара ҳамда 1766 йил зилзилалар оқибатида пайдо бўлган тоғ кўли Қурбонкўл (Мовийкўл) жойлашган.

    Чўнғара

    Чўнғара қишлоғи 2018 йил Риштон тумани ҳудудидан Сўх тумани ҳудудига киритилган. Қишлоқ Сўх дарёси соҳилининг ўнг томонида жойлашган. 2018 йилги маълумотларга кўра, қишлоқ аҳолисининг сони 1300 киши атрофида бўлган, майдони 261 гектар. Қишлоқ аҳолисининг асосий қисми ўзбек ва қирғиз миллатларига мансуб.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Жангайл

    Ушбу эксклав ҳудуд ҳам Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудида жойлашган. Маъмурий тузилишидан Фарғона туманига қарайди. Эксклав майдони 1 квадрат километрдан кичикроқ. Баъзи маълумотларга кўра, эксклав ҳудудида деярли ҳеч ким истиқомат қилмайди.

    Бундан ташқари, бошқа давлат таркибига кирувчи, лекин Ўзбекистон ҳудуди билан ўралган анклав ҳудудлар ҳам мавжуд:

    Барак

    Қирғизистон таркибига кирувчи Барак қишлоғи Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани ҳудудида жойлашган. Майдони 230 гектар. 2009 йилги маълумотларга кўра аҳолиси 600 кишидан сал кўпроқ бўлган, лекин охирги йилларда аҳолиси камайиб бормоқда. 2014 йилда Баракдаги оилалар сони 20 талиги айтилган эди. Аҳолиси асосан қирғиз ва ўзбек миллатлари вакилларидан иборат.

    Маъмурий жиҳатдан Барак қишлоғи Қирғизистоннинг Ўш вилояти ҳудудига киради. Қирғизистоннинг асосий ҳудудидан 1,5 километр узоқликда жойлашган.

    Сарвак

    Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳудудига кирувчи Сарвак анклави Наманган вилояти Поп тумани ҳудуди билан ўралган. Эксклав майдони 8,4 квадрат километр, узунлигига 14 километр ва энига 600 метр бўлиб, Сарвак дарёси бўйлаб жойлашган. Тожикистонгача бўлган энг яқин масофа 1,2 километрни ташкил этади. Аҳолиси асосан ўзбек миллатига мансуб бўлиб, 2005 йилги маълумотларга кўра 150 киши истиқомат қилган.

    12.06.2020, 16:12   Изоҳ (0)   33075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 3700 нафарга етди

    12.06.2020, 15:48

    Ўзбекистонда коронавирусга тест топширганлар 1 млн кишига яқинлашиб қолди

    12.06.2020, 15:38

    Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига ташриф буюрди

    12.06.2020, 15:29

    Хоразмда аёлнинг «самосуд» қилинишига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

    12.06.2020, 15:09

    Тошкентда икки нафар «Сувсоз» ходими қудуқдаги газдан бўғилиб вафот этди

    12.06.2020, 14:40

    Адлия вазири ўринбосари давлат фуқаролик хизматчиси нега сиёсий партияга аъзо бўла олмаслигини изоҳлади

    12.06.2020, 14:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.