12 июнь куни соат 09:00 ларда Тошкент шаҳри Яккасарой туманида профилактика ишларини олиб бораётган икки нафар «Сувсоз» ДУК ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, «Сувсоз» ДУКнинг 31 ёшли Х.Б. ҳамда 32 ёшли Х.Н. исмли ходими профилактика ишларини олиб бориш мақсадида кичик ҳалқа автомобиль йўлида жойлашган Яккасарой туманидаги «Сазанчик» кафеси рўпарасидаги қудуққа тушган.
Дастлабки тахминга кўра, у ерда тўпланган заҳарли газлар оқибатида «Сувсоз»нинг икки ходими бўғилиш натижасида ҳалок бўлган. Уларни қутқаришга ҳаракат қилган 42 ёшли Ҳ.Р. эса заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилган.
«Тез ёрдам хизматига воқеа гувоҳлари хабар берган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)