Американинг Grado Labs компанияси «коса»лари марихуанадан тайёрланган «наушник»ларни сотувга чиқаради, деб ёзади The Verge.

Фото: The Verge

Hemp headphones номини олган модель чекланган миқдорда сотувга чиқарилади. Бундай қулоқчинларнинг нархи — 420 доллар.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, «наушник»ларни ишлаб чиқаришда нашадан ташқари, заранг ўсимлигидан ҳам фойдаланилган. Айнан ушбу ўсимлик туфайли қулоқчинлар мустаҳкамлик касб этиб, овоз чиқиш жараёни ҳам нормаллашган.

Фото: The Verge

Қурилманинг бош устида турадиган қисми эса чармдан ишланган.

Hemp headphones қулоқчинлари июнь охирида сотувга чиқарилади.