• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нарпай туман ХТБ масъули жинояти учун лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлганди. Бироқ у фаолиятини давом эттирмоқда

    Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани халқ таълими бўлимида кадрлар бўйича инспектор лавозимида ишлаб келаётган Ғулом Исмоилов 15 нафар ўқитувчи малака аттестациясидан ўтмаган бўлса-да, уларнинг аттестациядан ўтганлигини тасдиқловчи сохта ҳужжат тайёрлаган. Ҳамда 2018/2019-ўқув йилида 23 миллион 519 минг сўм иш ҳақи ноқонуний тўланиб, бюджет маблағлари талон-торож қилинишига сабабчи бўлган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.

    Маълум бўлишича, ХТБнинг кадрлар бўйича инспектори Ғулом Исмоилов 2018 йил июнь ойида мутасадди ташкилотларга 15 нафар ўқитувчи аттестациядан ўтмаган бўлса-да, «улар аттестациядан ўтди» деган ёлғон маълумот берган. Ҳамда қатъий ҳисобда турувчи расмий ҳужжат ҳисобланган педагог кадрларнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларни сохталаштирган.

    2020 йил 10 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судида сўз олган Ғулом Исмоилов ўз айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, жиноий мақсадига эришиш йўлида кадрлар бўлимига тегишли муҳр билан сохта жадваллар тузганлигини, сўнгра уларни мактаб директорларига тақдим қилганлигини айтган.

    ХТБ масъулининг қилмиши сабаб аттестациядан ўтмаган ўқитувчиларнинг тоифа сертификатлар олганлиги ҳақида тарификация тузилган ва ўқитувчиларнинг иш ҳақларига ноқонуний малака устамалари қўшиб берилган.

    Ғулом Исмоилов ишини кўриб чиққан суд уни Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди (Мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан айбли деб топиб, 1 йил 6 олти ой муддатга мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган. Шунингдек, ҳар ойда иш ҳақи даромадининг 20 фоиз миқдорида давлат фойдасига ундириш шарти билан 1 йил 6 олти ой муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган.

    «Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, суд ҳукми билан 2020 йил 10 февралдан бошлаб 1 йил 6 олти ой муддатга мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган Ғулом Исмоилов айни пайтда туман ХТБда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тумандаги мактаб ўқитувчилари рўза пайтида мактаб ҳожатхоналарини тозалашга жалб қилингани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик ҳоким номидан топшириқ бериб, ўқитувчиларни ҳожатхона тозалашга мажбур қилган шахс ХТБ мудири Мирзоҳид Йўлдошев эканлиги маълум бўлди.

    «Дарё»га тақдим этилган аудиода мудир директорлардан «Саховат ва кўмак» ҳаракати учун 100 минг сўмдан пул ўтказишни сўралганлиги ҳам ойдинлашганди. Шундан сўнг, ўқитувчиларни ҳожатхона таъмирлашга мажбур қилган ХТБ мудири ишдан олинди.

    Мавзуга доир:

    • Самарқанд шаҳар халқ таълими ҳисобчилари 870 млн сўм маблағни талон-торож қилгани маълум бўлди
    • Пайариқ туман ХТБ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
    • «Шаҳрисабз ХТБ мансабдорлари устидан жиноят иши қўзғатилган». Қашқадарё прокуратураси мактаб директорларининг сўроқ қилинишига аниқлик киритди

    11.06.2020, 22:20   Изоҳ (0)   37907
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сўхга электр таъминотини яхшилаш учун 79 километр узунликдаги электр узатиш кабеллари юборилди

    11.06.2020, 21:44

    Ўзбекистонда 11 июнь куни коронавирусдан соғайганлар сони 100 нафардан ошди

    11.06.2020, 21:27

    Янги қонун лойиҳаси нега айрим мансабдорларга татбиқ қилинмайди? Адлия вазирлиги изоҳ берди  

    11.06.2020, 21:20

    Ўзбекистондаги қайси деҳқон бозорларида гўшт энг арзон нархда сотилаётгани маълум қилинди

    11.06.2020, 21:08

    Адлия вазири ўринбосари: Давлат хизматини тартибга солиш бўйича қонун қабул қилишга сиёсий ирода йўқ эди

    11.06.2020, 20:09

    Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти билан банкнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларини муҳокама қилди

    11.06.2020, 19:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.