• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ди Мариядан Мюллергача. 2019/20 йилги футбол мавсумининг соядаги етакчилари ҳақида

    Мавсум якунида ҳисоб-китоб қилинса, биринчи ўринда кўпчилик, албатта, энг кўп гол урган футболчиларга эътибор қаратади. Мазкур футболчиларнинг гол уриши учун узатмалар берган ассистентлар эса кўпинча кадр ортида қолиб кетади. Ахир уларсиз энг яхши тўпурарлар ҳам ўнталаб гол ура олмасди-ку, тўғрими? Шундай экан, ҳозир қуйида 2019/20 йилги мавсум кучли бешлик лигаларида жамоадошларининг гол уриши учун барча шароитларни яратиб бера олган футболчилар ҳақида гап кетади. Рейтинг ички биринчиликдаги голли узатмалари сониб келиб чиқиб тузилган.

    Анхель ди Мария — 14 та голли узатма

    Фото: АS

    Фото: АS

    ПСЖ вингери жорий мавсум жуда яхши ва самарали меҳнат қилди. Ди Мария пандемия сабаб муддатидан аввал якунига етган Лига 1 жорий мавсумида 26 та ўйинда қатнашиб, 14 та голли узатмани амалга оширишнинг уддасидан чиқди. Шунингдек, ўз ҳисобига еттита гол ҳам ёздириб қўя олди. Агар мавсум охиригача давом эттирилганида, Анхель яна камида 5-6 та голли узатма бериши мумкин эди. «Фаришта» ҳақиқатан ҳам ажойиб мавсумни ўтказди. У ПСЖ сафида ички биринчилик доирасида фақат битта ўйинни ўтказиб юборди. Аргентиналик жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

    Футболчи Лига 1 да мавсум якунларига кўра L’Equipe томонидан тузилган рамзий терма жамоадан ҳам ўрин олди.

    Анхель Чемпионлар Лигасида ҳам ўзини кўрсата олмоқда. У амалдаги мавсум Европанинг энг нуфузли мусобақасида иккита гол уриб, бешта голли узатма берди. Сўнгги гап-сўзларга қараганда ди Марияга ватани — Аргентинага қайтиш таклифи билдирилган. 32 ёшли юлдуз билан ўзининг қадрдон клуби «Росарио Cентраль» шартнома имзолашни хоҳламоқда. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирча Европадаги фаолиятига якун ясашга шошилаётгани йўқ.

    Унинг ПСЖ билан яна бир йиллик келишуви бор. Катта эҳтимол билан томонлар уни яна узайтиради.

    Кристофер Нкунку — 15 та голли узатма

    Фото: Бундеслига

    Фото: Бундеслига

    «Лейпциг» муваффақиятга эришиш йўлида давом этмоқда. Клуб билан бирга жамоа футболчилари ҳам ривожланишдан тўхтагани йўқ. Шулардан бири — Нкунку. Кристофер жорий мавсум Бундеслига доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та голли узатма беришга улгурди. Бундан ташқари франциялик футболчи тўртта гол ҳам урган. Унинг энг яхши ўйини эса февраль ойида «Шальке-04»га қарши бўлди. Нкунку деярли ярим соат ичида тўртта голли узатмани амалга оширганди.

    Нкунку секин-асталик билан барча жиҳатдан ўсиб бормоқда. У айни дамда нафақат жамоасида, балки Бундеслигадаги энг кўп вазият яратувчи футболчилардан бири ҳисобланади. Французнинг майдонда бўлиши «буқалар»нинг бошқа ҳужумчиларига (масалан, Тимо Вернерга) катта бўш ҳудудни тақдим этмоқда. У эндигина 22 ёшда. Кристофернинг «Лейпциг» билан узоқ муддатли шартномаси мавжуд. Унда топ-плеймейкер бўлиш учун ҳамма нарса бор.

    Кевин де Брюйне — 16 та голли узатма

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Бельгиялик футболчи жорий йил фаолиятидаги энг яхши мавсумларидан бирини ўтказмоқда. Кевин Премьер Лиганинг 26 та ўйинида ўз ҳисобига 16 та голли узатма ёздириб қўѣишга эришди. Гол+пас тизимида эса унда 24 очко мавжуд. У АПЛнинг 2017/18 йилги мавсумида бу борада 25 балл тўплаган эди. Ҳозир эса бу натижани янгилаш ва рекорд ўрнатиш учун етарлича ўйин бор. КДБнинг шахсий рекорди 2014/15 йилги мавсумда «Волсфбург»да эканлигида қайд этилган. Ўшанда у 20 та голли узатмани амалга оширганди. Катта эҳтимол билан де Брюйне ушбу натижасини мавсум сўнгига қадар янгилайди.

    Кўплаб мутахассислар Кевинга мукаммал футболчи сифатида таъриф беради. У ўзи ҳам гол уради, жамоадошларининг гол уриши учун ҳам кўплаб имкониятлар ярата олади. Замонавий «Манчестер Сити»ни эса Кевинсиз тасаввур қилиш мушкул. Аммо «Сити»ни келажакда муаммолар кутиб тургани ҳам бор гап. Молиявий фейр-плей қоидалари бузилиши ортидан «шаҳарликлар» Чемпионлар Лигасидан икки йилга четлатилган. Агар бу қарор ўзгартирилмаса, Кевин клубни тарк этиши мумкин. Унинг ўзи ҳам бу борада фикр билдириб ўтган. Де Брюйненинг «Сити» билан шартномаси 2023 йил ёзида якунига етади. Уни жамоада олиб қолиш эса Манчестер клубининг УЕФА «запрет»ини олиб ташлаш ёки унинг аксига боғлиб бўлиб турибди.

    Томас Мюллер Бундеслигада Кевин де Брюйненинг рекордини такрорлади

    Жейдон Санчо — 16 та голли узатма

    Фото: The Sun

    Фото: The Sun

    «Боруссия» вингери жорий мавсум Бундеслига доирасидаги ўйинларда шунчаки «учмоқда». 20 ёшли Санчо 17 та гол уриб, 16 та голли узатмани амалга оширди. Буларнинг барчаси учун унга 28 та ўйин керак бўлди. Англиялик футболчи ўтган мавсумдаги натижасидан кўра кўпроқ гол уриб натижасини янгилаб бўлди. Жейдон, шубҳасиз, Бундеслиганинг энг яхши футболчиларидан бири.

    «Боруссия Д» — барча совринларга даъвогарлик қиладиган, бироқ жуда ҳам кам соврин ютадиган клуб. Дортмундликлар деярли ҳар мавсум «Бавария»ни тахтдан ағдаришга яқин келади, бироқ охирда устунликни Мюнхен клубига бериб қўяди. Бундай ҳолат эса улкан режаларга бой йигитни хурсанд қилмаслиги аниқ. Жейдон барибир ҳам «Боруссия»ни тарк этади. Аммо савол: қачон? Айнан шу савол ҳозирда долзарб бўлиб турибди. Футболчига эса ўзи қайтишни истаётган ватани — Англиядан «совчилар» бор.

    Жейдон Санчо Бундеслига рекордини янгилади

    Томас Мюллер — 20 та голли узатма

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бавария» вакили жорий мавсум кучли бешлик лигалари доирасида энг кўп голли узатма берган футболчи бўлиб турибди. Томас Бундеслига доирасидаги 30 та ўйинда 20 та голли узатма берди. Еттита гол урганини ҳам қўшсак, Мюллернинг қандай мавсумни ўтказаётгани янада ойдинлашади. Ўзи ҳам гол урмоқда, бироқ жамоадошларининг кўпроқ (айниқса, Левандовскининг) гол уришини ҳаммасидан ҳам кўпроқ хоҳламоқда. Футболчи бу ўйинлари сабаб «Бавария» билан янги шартнома ҳам имзолашга муваффақ бўлди. Энди у клубда 2023 йил ёзига қадар тўп тепади.

    Мюллер ҳатто мавсум аввалида, Нико Ковач бош мураббий бўлган вақтларда ҳам ёмон ўйин кўрсатмаётганди. Майдонда камроқ кўриниш берган бўлса-да, ҳар ҳолда жамоадаги энг яхшиларидан эди. Хабарларга кўра, шу ҳолат узоқ давом этганда Томас клубдан кетиши ҳам мумкин эди. Бироқ Ковачнинг ўзи Мюллердан олдин кетишга мажбур бўлди. Ҳозир эса янги мураббий — Флик билан ишлари шунчаки аъло даражада.

    Бошқа мақолалар:

    • Унинг олдида Валуев ҳам митти одамдек кўринган бўларди. Дунёнинг энг баланд бўйли боксчиси ҳақида кичик ҳикоя
    • Бруну Фернандеш — жаҳон футболининг навбатдаги юлдузи. Нега?
    • Роналду ва Месси даври тугамоқда. Яқин 10 йилликнинг бош юлдузи ким бўлади?

    10.06.2020, 23:59   Изоҳ (0)   27204
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Флойд Мейвезер тарихдаги энг яхши боксчилар бешлигини тузиб, 1-ўринга ўзини қўйди

    10.06.2020, 22:00

    ЎФА рақиб юзига тупурган Шавкат Саломовни жазога тортди

    10.06.2020, 21:12

    Бокс бўйича WBA собиқ чемпиони Нжикам фаолиятини MMA’да давом эттиради

    10.06.2020, 20:41

    Конор Макгрегорнинг Тони Фергюсон билан жанг қилишдан бош тортгани маълум бўлди

    10.06.2020, 20:02

    Лионель Месси яна бир кўрсаткич бўйича Ла Лигада тенгсиз деб топилди

    10.06.2020, 19:38

    Бокс бўйича Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов уйланди

    10.06.2020, 19:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.