«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси айни дамда Испания чемпионатида тўп сурувчи футболчилар ичида захирадан ўйинга қўшилиб, энг кўп самарали ҳаракат амалга оширган ўйинчи деб топилди. Бу ҳақда АS хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, Месси фаолияти давомида захирадан тушган учрашувларида 24 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган. Ла Лига тарихида фақат Хулио Салинас (28 та гол) ва Оскар де Паула (27) Мессида кўпроқ гол урган.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида Месси 22 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 12 та голга ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати тикланганидан кейинги дастлабки ўйинда «Барселона» сафарда «Мальорка»га қарши майдонга тушади. Учрашув 13 июнь санасига белгиланган.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)