Бокс бўйича Жаҳон ҳамда Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби Миразизбек Мирзаҳалилов 9 июнь куни уйланди.
Бокс федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, спортчи Фарғонада боксчи дўстлари учун кичик даврада базм ташкил қилиб берган. Унда Мирзаҳалиловнинг терма жамоадаги шериклари ва бокс федерацияси вакиллари иштирок этган.
Маълумот учун, Мирзаҳалилов 2019 йилнинг апрель ойида Осиё чемпионига айланган бўлса, ўша йилнинг сентябрида Екатеринбургда ўтказилган Жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритган. Шунингдек, спортчи Индонезияда ўтган Осиё ўйинлари—2018 чемпиони ҳисобланади. Миразизбек март ойида Иорданияда бўлиб ўтган лицензион мусобақада чемпионликни қўлга киритган ҳолда Токио Олимпиадаси йўлланмасига эга бўлганди.
Изоҳ (0)