Америкалик боксчи Флойд Мейвезер барча даврларнинг энг яхши жангчилари рўйхатини тузди.
«У (Мейвезер ўзи ҳақида учинчи шахсда гапирмоқда — таҳр.) кам жанг ўтказишига қарамай, бошқа боксчиларга қараганда, кўпроқ Жаҳон чемпионларини мағлубиятга учратган.
У зарбалар бўйича энг яхши кўрсаткичга эга ва шу билан бирга ҳимояда ҳам энг кам талафот кўрган боксчи ҳисобланади. У беш вазн тоифасида 18 йил давомида Жаҳон чемпиони бўлган.
Али (Муҳаммад Али) афроамерикаликлар ҳали бир-бирларини ҳимоя қилмаётган даврда бу чизиқни кесиб ўтган.
Аммо агар ким камроқ талафот кўргани ва кўпроқ рекорд ўрнатгани ҳақида гапирадиган бўлсак, шубҳасиз, бу Флойд Мейвезер», — дейди Мейвезер ўзи ҳақида.
Мейвезернинг топ-5 лиги қуйидагича:
— Флойд Мейвезер;
— Роберто Дюран;
— Пернелл Уитакер;
— Хулио Цезарь Чавес;
— Муҳаммад Али.
Маълумот ўрнида, Флойд Мейвезер профессионал фаолияти давомида 50 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба (27 нокаут) қозонган.
Изоҳ (0)