Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унга кўра, тартиб қоидаларни бузган бир қатор футболчилар ва расмийларга жазолар тайинланди.
«Сурхон» футболчиси Шавкат Саломов Суперлига 3-турида «Насаф»га қарши кечган баҳсда рақиб футболчисининг юзига тупургани ва тажовузкор ҳаракати учун 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва моддий жаримага тортилди. Тажрибали футболчи қўполликдан кейин жамоа футболчилари ўртасида юзага келган ўзаро тортишув вақтида ушбу ҳаракатларни амалга оширганди.
«Сўғдиёна» ҳимоячиси Шавкат Муллажоновга 3-тур доирасидаги «Қўқон-1912» билан бўлган ўйинда рақиб футболчисининг оёғига зарба бергани учун 2 ўйинлик дисквалификация ва моддий жарима белгиланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)