Бокс бўйича (WBA) ўрта вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Ҳассан Ндам Нжикам фаолиятини MMA’да давом эттиришини маълум қилди.
Боксчи Франциянинг АРЕС ФC промоушени билан шартнома имзолаган. Сўнгги бор Ҳассан 13 декабрда жанг ўтказганди. Ндам Нжикам Владикавказда бўлиб ўтган баҳсда суперенгил вазн тоифаси собиқ чемпиони Фёдор Чудиновга имкониятни бой бериб қўйган.
36 ёшли спротчи профессионал боксда 42 та жанг ўтказиб, 37 марта ғалаба қозонган (21 та нокаут) ва 5 бор мағлуб бўлган.
Изоҳ (0)