Финляндиялик блогер ва YouTube’даги Hydraulic Press Channel канали муаллифи астронавтларга пицца етказиб беришнинг ноодатий усулини синаб кўрди. У автомобилни динамит ёрдамида ҳавога учиришга уринди.
Пиццани космосга етказиб бериш борасидаги тажриба июнь ойининг бошларида ўтказилган. Старт майдончаси сифатида ўрмондаги ҳудуд танланган ва ерга 70 килограммга яқин динамит кўмилган. Унинг устига пицца ташишга мўлжалланган автомобиль вертикал равишда ўрнатилган. Бироқ портлаш натижасида машина ҳавога ҳам кўтарилмаган: у бўлакларга ажралиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг февралида Илон Маскнинг Space Х компанияси энг оғир Falcon Heavy элтувчи ракетасида Tesla Roadster электрокарини космосга учирган эди. Кейинроқ «Роскосмос» раҳбари космосга «КамАЗ» учирилиши мумкинлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)