Москвалик аёл ўзининг Mercedes-Benz машинаси ўғирлаб кетилганидан ноодатий усул орқали хабар топди. У ўз-ўзини изоляциялаш тартибини бузгани учун жаримага тортилган, бу вақтда эса автомобили сервисда бўлган, деб хабар қилади Motor.
Автомобиль 18 майда сервисга жўнатилган, бироқ июннинг бошида аёлга рухсатномасиз ҳаракатланганлик учун жарима хати келган. Жарима Очаково шоссесига ўрнатилган камералар томонидан белгиланган.
Кейинроқ маълум бўлишича, сервис бош директорининг ўринбосари аёлнинг автомобилида сайр қилган. У кун бўйи Москва бўйлаб Mercedes’да айланиб, бу ҳақда машина эгасини огоҳлантирмаган.
Ҳозирда эркакка нисбатан «Автомобилни ёки бошқа транспорт воситасидан ноқонуний фойдаланиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда кўзга тутилган жазога кўра, сервис директори ўринбосари 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)