Вазирлар Маҳкамасининг «2020—2022 йилларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарори лойиҳаси regulation.gov.uz порталига жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.
Мазкур қарор лойиҳасида Тошкентнинг Яшнобод туманидаги ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, саноат, хизмат кўрсатиш ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларни мақсадли ишлатишни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, йўл-транспорт, электр энергияси, табиий газ таъминоти инфратузилмалари фаолиятини яхшилаш, тоза ичимлик суви ҳамда оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим муассасаларини янгидан қуриш ва таъмирлаш каби қатор йўналишлардаги лойиҳалар ҳамда улар бажариладиган манзиллар кўрсатилиб ўтилган.
Шунингдек, тумандаги 14 та маҳалла фуқаролар йиғинларида «Замонавий маҳалла» лойиҳаси асосида маҳалла идоралари биноларини қуриш белгиланган.
Изоҳ (0)