• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 8 июнь куни 109 кишида коронавирус аниқланди, 3 киши соғайди. Бир бемор вафот этди

    Ўзбекистонда 7 июнь соат 23:00 дан 8 июнь соат 23:00 га қадар коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 109 та ҳолат қайд этилди.

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланиш ҳолатларининг
    • 39 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида;
    • 66 нафари аҳоли орасида (Тошкент шаҳрида – 54 , Навоий вилоятида — 5, Тошкент вилоятида – 4, Наманган вилоятида — 3);
    • 4 нафари хориждан кириб келган (Тошкент вилоятида — 3, Сирдарё вилоятида — 1) халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасида аниқланди.
    «Сариқ» ҳудуд мақомини сақлаб қолган Тошкент шаҳрида ҳали ҳамон аҳоли орасида коронавирус аниқланиши билан боғлиқ ҳолатлар кўплигича қолмоқда. 8 июнь куни «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшниларида коронавирус аниқланган. Шунингдек, «Равнақ банк»нинг Шайхонтоҳур филиали ходимида коронавирус аниқлангач, банкнинг барча ходимлари инфекцияга текширилишни бошлади. Банк вақтинча мижозларни қабул қилишни тўхтатиб, ўз ишини онлайн равишда давом эттира бошлади.

    Наманганда аҳоли орасида қайд этилган ҳолатларнинг иккитаси вилоят ички ишлар бошқармаси ходимларида аниқланди. Наманганда 5 июнь куни ҳам ички ишлар ходимида коронавирус қайд этилганди.

    Коронавирусдан даволаниш

    8 июнь давомида 3 нафар фуқаро соғайди. Шундан 2 нафари Самарқанддаги, 1 нафари Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларидан соғайиб чиқди.

    Маълумот ўрнида, Жиззах, Сурхондарё  ва Фарғона вилоятлари коронавирусдан холи ҳудуд бўлиб турибди. Қорақалпоғистон (3 нафар бемор), Андижон (4 нафар бемор) ва Қашқадарё (5 нафар бемор) коронавирусдан холи ҳудудга айланишга яқин турибди.

    Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги беморлар эса Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Энг кўп бемор ҳозир айнан Тошкент шаҳрида (838 киши) бўлиб, даволаниш кўрсаткичи 63 фоизни ташкил этмоқда. Тошкент шаҳрида бу борадаги кўрсаткич бир кун аввал 66 фоиз, икки кун аввал 70 фоиз, уч кун аввал 71 фоиз эди.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4440 нафар бемордан 3357 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда. Бир кун аввал бу кўрсаткич 77 фоизни ташкил этган бўлса, икки кун аввал 79 фоиз, уч кун аввал 81 фоиз бўлганди.

    Охирги кунларда янги касалланиш ҳолатлари соғайиш ҳолатларидан кўп бўлаётгани учун 28 апрелдан буён биринчи марта шифохоналарда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 1000 нафардан ошиб кетди. Ҳозирда 1065 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда.

    Ўлим ҳолати ва аҳволи оғир беморлар

    8 июнь куни Тошкентда коронавирусга чалинган 76 ёшли эркак вафот этди. Х. исмли фуқарода 28 май куни коронавирус инфекцияси тасдиқланган, 31 май куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган. Сунъий нафас олдириш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. У Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 18-бемор бўлди. Беморларнинг 10 нафари Тошкент шаҳрида вафот этган.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1065 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. Бир сутка аввалги ахборотда ҳам аҳволи оғир беморлар 6 нафарни, аҳволи ўта оғир беморлар 2 нафарни ташкил этаётгани хабар берилганди. Аммо 8 июнь соат 10:00 даги ССВ ахборотида 6 нафар оғир ва 1 нафар ўта оғир аҳволдаги беморлар ҳақида маълумот берилган. Орадан бир неча соат ўтгач эса Тошкентда 76 ёшли эркакнинг коронавирусдан вафот этгани маълум қилинганди.

    Карантиндагилар

    Шу кунгача жами 444 715 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 399 413 нафари карантиндан чиқарилган. Бир кун ичида карантинга олинганлар сони 3097 нафарга, карантиндан чиқарилганлар 3064 нафарга кўпайди.

    Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 23 549 нафар, стационар карантинда эса 21 753 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

    08.06.2020, 23:44   Изоҳ (0)   113790
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда яна 7 та шаҳарда IT-парклар қурилади

    08.06.2020, 23:37

    Тахиатош тумани ҳокими Қорақалпоғистон Республикасининг янги прокурори этиб тайинланди

    08.06.2020, 23:32

    Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 36 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 4440 нафарга етди

    08.06.2020, 23:11

    Хўжаободда 5 минг долларни 51,3 млн сўмга сотмоқчи бўлган икки шахс ушланди

    08.06.2020, 23:08

    Шавкат Мирзиёев ташкилотларда қарор қабул қилиш жараёнларини электрон форматга ўтказиш концепциясини тайёрлаш ҳақида топшириқ берди

    08.06.2020, 22:49

    Ўзбекистон бўйлаб рақамли технологиялар бўйича камида 100 та ўқув маркази очилади

    08.06.2020, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.