Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида бирйўла 66 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Тузалганларнинг 40 нафари эркак, 26 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 80 ёшли отахон бўлса, ёши кичиги 2019 йил туғилган.
Ҳудудлар кесимида олинса, Тошкент шаҳридан 19 нафар, Андижон вилоятидан 9 нафар, Наманган вилоятидан 7 нафар, Тошкент вилоятидан 6 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидан 5 нафардан, Фарғона вилоятидан 4 нафар, Бухоро вилоятидан 2 нафар, Сирдарё, Қашқадарё, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан бемор тузалган.
Қайд этилишича, Тошкентда соғайганлар 1 469 нафар бўлса, эндиликда улар 1 535 нафарга етиб, даволанаётганлар 846 нафарни ташкил этмоқда.
Шундай қилиб, Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан соғайганлар 3 423 нафарга етди. Бундан аввал соғайганлар сони 3 357 нафарни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Касалланганларнинг умумий сони эса 9 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра 4 448 нафарни ташкил қилмоқда. Вирус асоратларидан вафот этганлар сони эса 18 кишига етди.
Изоҳ (0)