Янги Зеландияда 14 кундан буён коронавирус билан касалланиш бўйича янги ҳолатлар аниқланмади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Таъкидланишича, бутун пандемия давомида Янги Зеландияда 1154 киши COVID-19 билан касалланган. Касаллик 22 кишининг умрига зомин бўлган. Айни пайтда мамлакатда бир киши касалликнинг фаол даврини бошдан ўтказмоқда, бироқ унинг касалхонага ётқизилишига эҳтиёж йўқ.
Ўтган бир суткада мамлакатдаги лабораториялар коронавирусни аниқлаш бўйича топширилган 2813 та тестни текширган. Пандемия бошидан буён мамлакат аҳолисининг 288 987 нафари коронавирусни аниқлаш бўйича тест топширган.Кейинги ҳафтада мамлакат ҳукумати корхоналар фаолиятига уч ой олдин жорий қилинган кўплаб чекловларни олиб ташлаши кутилмоқда. Фақат мамлакат чегарасини кесиб ўтишда қатъий назорат сақланиб қолади.
Изоҳ (0)