• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Табиат муаммолари ҳақида ўйлаб олиш учун энг мос сана. 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит куни

    Бугунги дунёда экологик ҳимоя долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. 5 июнь эса Бутунжаҳон атроф-муҳит куни сифатида ана бу муаммо устида ўйлаб олиш учун яхши сабабдир. «Дарё» ушбу сана муносабати билан ўқувчилар диққатини табиат муаммолари ҳақида айрим фактларга ва фикр-мулоҳазаларга қаратади.

    «Ёки биз атроф-муҳитни ифлослантиришни тўхтатамиз ёки атроф-муҳит бизни маҳв қилади». 1971 йилнинг 11 май санасида ўша вақтдаги БМТ бош котибига келиб тушган ва жаҳоннинг 23 мамлакатидан 2 200 нафар илм-фан ва маданият арбоби томонидан имзоланган мурожаатда ушбу лўнда ва дангал гап айтилган эди.

    Албатта, ушбу жиддий чақириқ БМТ доирасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Кейинги йилиёқ БМТ ташаббуси билан Швеция пойтахти Стокгольмда атроф-муҳит муаммоларига бағишланган махсус конференция чақирилган ва унда атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ва келажак авлодга экологик мусаффоликни сақлаган ҳолда етказиш масалалари ўртага ташланган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Stockholm Conference on the Human Environment номи остида ўтган мазкур халқаро конференция айнан 5 июнда иш бошлаган эди. Кейинчалик, 1972 йилнинг 15 декабрь кунида ўтказилган БМТ Бош Ассамблеясининг 27-сессиясида қабул қилинган махсус резолюция билан ушбу сана Бутунжаҳон халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни сифатида нишонланиши белгилаб қўйилган. Ўша сессияда БМТ, шунингдек, ушбу муҳим масала бўйича доимий фаолият юритиши белгиланган ўз таркибий органи – UNEP’га ҳам асос солган. Мана 48 йилдирки, БМТ шафелиги остида ушбу сана бутун жаҳон бўйлаб атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни ўтказилмоқда.

    Ушбу санани нишонлашдан мақсад, жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини атроф муҳит муаммоларига қаратиш ва атроф-муҳитни, экология ва табиатни муҳофаза қилиш ишларига ҳукуматлар даражасида сиёсий рағбат уйғотишдан иборатдир. Албатта, одамзот қанчалик технологик илғорликка эришмасин, у барибир табиатнинг, ўзини ўраб турган теварак муҳитнинг бир қисмилигича қолаверади. Бизнинг жисмонан мавжуд бўлишимиз, интеллектуал ва ахлоқий камолотимиз ҳамда ижтимоий тараққиётимиз атрофимиздаги табиат ва муҳит билан узвий боғлиқдир.

    Инкор қилиб бўлмас ушбу ҳақиқатни тафаккур қилиб кўрган ҳолда биз ўзимизнинг табиатга, экологияга бўлган муносабатимизни яна бир бора қайта кўриб чиқишимиз керак. Биз нафас олиб турган ҳаво ҳам, ичаётган сув ва истеъмол қилаётган озуқа ҳам – табиатнинг бизга берадиган инъомидир. Масалан, денгиз ўсимликлари Ер атмосферасига чиқариладиган соф кислороднинг ярмидан кўпини таъминлаб беради. Йирик дарахтларнинг ҳар бири эса ўртача 22 кг карбонат ангидрид газини ютиб, ўрнига яна биз учун зарур бўлган кислород чиқаради.

    Шундай неъматларни тақдим қилишига қарамай, одамзот табиат билан ёмон муносабатда бўлаётгани ачинарлидир. Бугунги кунда асосан пластик ва бошқа унсурлар билан ифлосланган денгизлар, кесиб йўқ қилинаётган ўрмонлар мисолида одамларнинг гўёки «яхшиликка ёмонлик» қайтараётганини ҳис қилиш мумкин. БМТ шафелигидаги ушбу санани нишонлашда ҳам масаланинг айнан шу жиҳатига эътибор қаратилади ва экологик мувозанатни сақлашда, табиатни муҳофаза қилиш борасида ҳали олдимизда қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп эканига урғу берилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бу орқали ҳукуматларни, бизнесни ва ҳар бир шахсни табиатга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ундаш, айниқса, ёввойи табиатни асраш, сайёрамизнинг ҳаёт тизимларини таъминлаб турган биологик тизимларни авайлашга чақириш мақсад қилинади. Табиатни муҳофаза қилиш борасида жамоатчиликнинг таъсирини кучайтириш, келгуси авлодга ҳам мусаффо замин қолдиришнинг аҳамияти нечоғлик муҳим эканини одамлар онгига сингдиришга ҳаракат қилинади.

    Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни одатда муайян шиор остида ўтказилади. Биринчи марта 1974 йилда ушбу сана «Ягона замин» шиори билан нишонланган. Кейинчалик турли йилларда бу сана «Сув – ҳаёт манбаи», «Бир замин – бир оила», «Ҳаёт номи ила денгизларни қутқарайлик!», «Ўрмонлар: табиат хизматидан фойдаланиб», «Ёввойи табиат учун кураш!», «Ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига қарши муросасиз кураш сиёсати» сингари шиорлар билан табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари ўтказилган ва ўша йилларда мазкур шиор моҳиятига мувофиқ кенг кўламли амалий ишлар қилинган.

    Ўтган 2019 йилда атроф-муҳит муҳофазаси куни «Ҳавонинг ифлосланишига қарши кураш» шиори билан ўтказилган эди. Жорий 2020 йилда эса ушбу сана биологик хилма-хиллик масалаларига бағишланиб ўтказилмоқда. Албатта, биологик хилма-хиллик сайёрамиздаги, қуруқлик ва сувдаги ҳаётни таъминлаб турган тизимдир. Одам саломатлигига оид барча жабҳаларга мутлақ таъсирга эга бўлган ушбу тизим бизни тоза ҳаво ва сув билан ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Биологик хилма-хиллик одамларга тиббий ресурслар етказиб бериб туриш билан бирга табиий касалликларга қарши чидамлилиги борасида ҳам ўзига хос аҳамият касб этади. Сўнгги йилларда тобора долзарб масала сифатида намоён бўлаётган иқлим ўзгаришлари муаммоларини ҳал қилишда ҳам инсоният, албатта, биологик хилма-хилликка таяниши лозим бўлади. Ушбу тизим занжиридаги биргина элементнинг ўзгариши ёки йўқолиши ҳам глобал ҳалокатларга олиб келишини, бутун бошли ҳаёт тизимини издан чиқариши мумкинлигини ҳамма яхши англаши керак.

    Айниқса ёввойи ҳайвонлар ҳаётига нисбатан одамзотнинг дахл қилиши охирги йилларда фалокатли бўлиб бормоқда. Натижада ёввойи жониворлар популяцияси қисқаряпти, айрим турлари эса ҳатто йўқ бўлиб кетяпти. Охирги 50 йил ичида сайёрамиз аҳолиси икки баробар кўпайди; жаҳон иқтисодиёти ҳам деярли тўрт баробарга ўсди, дунё бўйича савдо ҳажми эса 10 баробарга ортди. Одамлар мислсиз кўламда табиат ресурсларини истеъмол қилишмоқда. Ва БМТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги инсониятнинг йиллик истеъмол талаби сайёрамиз имкониятларидан 1,6 баробарга ошиб кетган деб баҳоланмоқда.

    Айниқса жорий йилда «Буюк карантин» номи билан шубҳасиз ҳаммамизнинг бутун умрга ёдимизда қоладиган COVID-19 пандемиясининг юзага келиши биологик хилма-хиллик тизимига зиён етказиш орқали аслида биз ўзимизга-ўзимиз зиён етказишимизни кўрсатиб қўйди. Экотизимнинг биологик хилма-хиллиги қанчалик бой ва турли-туман бўлса, битта патогеннинг турдан турга ўтиши ва одамлар орасида тарқалиш тезлиги ҳам шунча қийин бўлади; аксинча, ғариб биологик хилма-хилликда патогенлар ҳайвонлардан ҳайвонларга ва улар орқали одамзотга жуда тезлик билан ўта олади ва тарқалади.

    Ўз бошимизга тушган ва кўзимиз кўриб турган ушбу яққол мисол ҳам бизнинг атроф-муҳитни, табиатни асрашга аслида қанчалик масъул эканимизни кўрсатиб турибди. Шундай экан, табиатни асрайлик дўстлар, атроф-муҳитни, биологик хилма-хилликни ва экотизимларни авайлайлик.

    «Дарё» ижодий жамоаси ушбу муҳим сана муносабати билан юртимиздаги ва жаҳондаги барча экофаолларни, табиатни асрашга бел боғлаган эколог мутахассисларни чин дилдан табриклайди. Бутун башарият учун муҳим бўлган эзгу фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз!

    05.06.2020, 14:57   Изоҳ (0)   70554
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Норвегияда содир бўлган кўчки оқибатида 8 та уй денгизга ғарқ бўлди (видео)

    05.06.2020, 14:35

    Ухандаги касалхоналарда коронавирусга чалинган беморлар қолмади

    05.06.2020, 13:44

    «Бунга раддия беришнинг ўзи аҳмоқона». Билл Гейтс коронавирус вакцинаси орқали инсоният чиплаштирилаётгани ҳақида

    05.06.2020, 12:08

    Хитойда бир суткада 5 кишида, Жанубий Кореяда эса 39 кишида коронавирус қайд этилди

    05.06.2020, 11:45

    Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 18 минг кишидан ошди, Қирғизистонда эса 2 минг кишига яқинлашди

    05.06.2020, 11:06

    АҚШда ўлими оммавий норозиликларни келтириб чиқарган Жорж Флойд билан видолашув маросими бўлиб ўтди

    05.06.2020, 09:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.