Ўзбекистон ҳудудидан 5 июнь куни булут массивлари ўтиши кутилмоқда, шу сабабли тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, республика бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида шамолнинг шиддати секундига 23-28 метргача етиши мумкин.
Ҳарорат фони 35-40 даража атрофида бўлади, мамлакат жануби ва чўл зонасида айрим жойларда 42 даражагача бўлиши мумкин. Бундай ҳарорат бугунги кун меъёрий кўрсаткичларидан 5-7 даражага юқоридир.
Дам олиш кунларида Қозоқистон ҳудудидан салқин ҳаво кириб, иссиқ бироз чекинади ва ниҳоят ҳарорат кўрсаткичлари меъёрда — кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги кучайиши, шиддати 17-22 метр/секундга етиши мумкин. 6 ва 7 июнь кунлари мамлакатнинг тоғли туманларидагина ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
Изоҳ (0)