Толибжон Юсупов Наманган вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.
Толибжон Юсупов 1978 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1999 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2009 йилда шу институт магистратурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1997 йилда «Дўстлик-Н» савдо-ишлаб чиқариш марказида ҳисобчиликдан бошлаган. 2000—2017 йиллар давомида вилоятда молия ва ғазначилик тизимларида турли вазифаларда ишлаган.
Толибжон Юсупов 2017 йилдан ҳозиргача Наманган вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Наманган вилоят ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Аюбхон Камолов Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)