• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +33°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Toshkent
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сергелини Тошкент маркази билан боғлайдиган янги йўл ва кўприк қурилади

    Сергели туманини Тошкент шаҳар маркази билан боғловчи янги йўл ва кўприк қурилади. Президент Шавкат Мирзиёев 4 июнь, пайшанба куни мазкур йўл ва кўприк лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, охирги уч йилда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 460 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Шу даврда бу ерга 100 мингдан зиёд аҳоли кўчиб келиб, жами аҳоли 276 минг нафардан ошди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Сергелидаги 16 қаватли уйни бориб кўрди ва 14 йил ижарада юрган оила хонадонида меҳмон бўлди

    Бунинг натижасида, инфратузилма тармоқларига юклама ҳам ортди. Шу боис бу ерда қўшимча муҳандислик объектлари, туманни шаҳарнинг марказий қисми билан боғловчи йўл ва кўприклар қурилмоқда. Хусусан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан қиймати 83 миллион доллар бўлган 7 километр узунликдаги Сергели ерусти метроси ва унинг «Чоштепа», «Тошкент ҳалқа йўли», «Сергели», «Афросиёб», «Қипчоқ», «Чинор» бекатлари барпо этилмоқда.

    Таъкидланишича, Президентнинг 29 май куни Сергели тумани фаоллари билан ўтган учрашувида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш чоралари муҳокама қилинган. Ўшанда Сергели туманини пойтахт маркази билан боғловчи йўл ва кўприк лойиҳаси ҳақида маълумот берилган. Давлат раҳбари 4 май куни ушбу лойиҳани жойига чиқиб, атрофлича ўрганди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Умумий қиймати 280 миллиард сўмдан зиёд бўлган мазкур лойиҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан Туркиянинг «Калойн» компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Унга кўра, Чўпонота кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кесишмасида 583 метрлик йўл ўтказгич барпо этилади. Бу чорраҳадан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача янги кўча қурилиб, ҳалқа йўли остидан туннель орқали ўтказилади ва Қипчоқ кўчасида қурилаётган янги кўприкка туташади. Жами 5,6 километрлик бу йўл соатига 3 мингта транспорт воситасини ўтказиш қувватига эга бўлади.

    Таъкидланишича, ҳозирги кунда Сергели туманидан шаҳар марказига келиб-кетадиган автомобиллар асосан битта йўл — Янги Сергели кўчаси орқали ҳаракатланади. Шу боис унда қатнов жуда кўп, юклама катта. Айниқса, эрталаб ва кечга яқин бу кўча тирбанд бўлиб қолади. Ушбу янги йўл ва кўприклар қурилиши натижасида Сергели туманига транспорт қатнови тирбандлиги 50 фоизга, транспорт ҳаракати вақти 20-25 дақиқага камаяди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Одамларнинг ҳар кунлик режаларига, кайфиятига, соғлиғига таъсир қиладиган энг катта омил — транспорт тақсимоти. Йўллар қуриб, тирбандликни камайтиришдан мақсад шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга қулайлик яратишдир. Бу ишларни бугун қилмасак, йилдан йилга қийинлашиб бораверади. Бугун қилсак, келажакда харажат камаяди», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 29 май, жума куни Сергели туманидаги янги объектларни кўздан кечириш вақтида охирги 3 йилда туманда 19 минг 522 хонадонга мўлжалланган 460 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилгани, 26 та намунавий типдаги маҳалла гузарлари барпо этилгани, бу ерга 100 мингдан зиёд аҳоли кўчиб келиб, жами аҳоли 276 минг нафардан ошганини инобатга олиб, Тошкент шаҳар ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида Янги ҳаёт кичик туманини ташкил этиш таклифини билдирганди ҳамда мазкур туман ҳокимлигига Ҳаёт Иноғомов номзоди таклиф қилинганди.

    04.06.2020, 22:15   Изоҳ (0)   30602
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда чўл ҳудудидаги 102 миллионлик сув қувурларини ўғирлаган шахслар ушланди

    04.06.2020, 22:06

    Оҳангарон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

    04.06.2020, 21:55

    «Қизил» ҳудудга айланган Шофирконда бир ҳафтада 127 нафар фуқаро ва 280 нафар ҳайдовчи карантин тартибини бузди

    04.06.2020, 21:08

    Андижонда тутинган ногирон ота-онасини ўлдирган шахс 21 йилга қамалди

    04.06.2020, 20:33

    Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари 25 июлдан 20 августгача ўтказилиши режалаштирилмоқда

    04.06.2020, 20:10

    Самарқандда коронавирусга чалинганларнинг яна 5 нафари тузалди. Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 3087 нафарга етди

    04.06.2020, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 500 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 18 август, 16:12

    “Яқин ойларда Европа Иттифоқи билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаймиз” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 18 август, 16:10

    Ҳамзат Чимаев UFC тарихида мағлубиятсиз чемпионликка эришган 16-жангчига айланди

    Спорт | 18 август, 16:10

    Ҳиндистонда жамоат жойларида кабутарларга ем бериш тақиқланди

    Дунё | 18 август, 16:05

    Кредит тарихини текширганларнинг атиги 5 фоизи аъло даражадаги скорингга эгалиги аниқланди

    Ўзбекистон | 18 август, 15:50

    Олимлар инсон мия ҳужайраларини сичқонларга кўчириб ўтказди

    Дунё | 18 август, 15:40

    Сочи ўзиники эмаслигини яширмайди: Голливуд юлдузлари ҳақидаги кўпчилик билмайдиган фактлар

    Шоу-бизнес | 18 август, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.